Ўшдаги квартиралардан бирида аёл кишининг жасади топилди, гумондор қатори дугонаси қўлга олинди

159

17 ноябрь куни тахминан соат 09:00 да Ўш шаҳридаги Масалиев кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида зўравонлик аломатлари билан аёл жасади топилгани ҳақида милицияга хабар берилди.

Мазкур ҳолат маълумотларни электрон рўйхатга олиш журналидан ўрин олди.

Ички ишлар бошқармаси маълумотига кўра, марҳума 36 ёшли С.А. бўлиб, у Баткен вилоятининг Қизилқия шаҳрида туғилган.

«Марҳума ўз дўсти билан спиртли ичимлик истеъмол қилган. Бир пайтда улар ўртасида келишмовчилик юзага келган. Унинг дўсти С.А.ни ўз спорт шими ипи билан бўғиб ўлдирганликда гумонланмоқда», — дея маълум қилди милиция «Клооп»га.

ИИБ маълумотларига кўра, шу куниёқ гумонланувчи вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. Тергов ишлари давом этмоқда.