«Азаттык»қа қарши митинг: Экспертиза хулосаси тайёр эмас. Мутахассислар DVD дискдаги видеони оча олмаган

202

«Азаттык Медиа»нинг олдидаги намойишчиларнинг таҳдидларини лингвистик экспертиза ҳали тайёр бўлгани йўқ. Нашрга «Азаттиқ» ҳуқуқ-тартибот идораларига берган DVD дискдаги видеони экспертлар оча олмагани айтилган.

«Азаттик Медиа»нинг маълумотига кўра, тайинланган лингвистик экспертиза натижаларини чиқаришнинг икки ҳафталик муддати тугаган. Бироқ таҳририятга диск очилмагани ҳақида расмий маълумот берилмаган ва видеоматериалларни қайтариб бериш ҳақида илтимос ҳам берилмаган.

«”Дискни яна янгилаб бера оласизларми? Сизларга мурожаат қилиш учун менга ҳам экспертизадан «дискни очиб бўлмагани учун экспертизани ўтказиб бўлмади» деган қоғозни олишим керак. Шунинг асосида мен сизларга жавоб беришим керак эди. Диск олиб келиб берсанглар экспертиза ўтказамиз дейишган, сизлар эса расмий жавоб беринглар деяпсизларку” деб жавоб берган “Азаттиқ»нинг мухбирига Ленин тумани милициясининг терговчиси» деб ёзади таҳририят.

Шунингдек, экспертиза учун милицияга берилган дискдаги видеолар интернет манбаларида, ижтимоий тармоқларда очиқ эълон қилингани ҳам қайд этилади.

Айни пайтда Адлия вазирлигининг суд экспертизаси бошқармасининг бошлиғи ўринбосари Жийдегул Семенованинг «Азаттиқ»қа милиция лингвистик экспертиза ўтказиш  ҳақида талаб билан телефон орқали  оғзаки мурожаатгина қилганини билдирган.

«Улар мен билан телефон орқали боғланишди. Келинглар, методикани кўрсатиб, факти билан айтиб бераман деганман. Агар сиз ариза ёзсангиз, у кўриб чиқилади. Кўрилувчи ишни олдиндан ошкор қила олмаймиз», — деди Семенова.

Ҳуқуқшуносларнинг айтишича, материал экспертизага юборилган вақтда қарорнинг кўчирмаси ариза ёзган тарафга жўнатилиши керак. Бироқ «Азаттиқ» бундай қарорни олмаган.

«Клооп» бу бўйича Бишкек шаҳар ИИБга изоҳ сўраб мурожаат қилди. Материал эълон қилинишидан олдин ундан жавоб олишнинг иложи бўлмади.

«Азаттык»нинг олдидаги митинг

«Азаттиқ» идораси олдида митинг 13 октябрда бўлиб ўтган. Акцияда 30 га яқин киши иштирок этиб, учта мустақил нашр – «Азаттик», «Клооп» ва Kaktus.media’ни ёпишни талаб қилишган. Шунингдек, улар «хорижий жосуслар» деб аталган қонунни қабул қилишни талаб қилишган. Митингда Илимбек Исраилов модератор бўлган. У ўзини фуқаролик фаол ва сиёсий блогер деб атаб юради. У агар «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонун қабул қилинмаса, «Азаттык»нинг  биносини тошбўрон қилиб, бензин сепиб, ёқиб юбораман» деб огоҳлантирган.

«Сотилма, булар яхишилик қилмайди. [...] Kaktus Media —  Россиянинг югурдаги, «Клооп» ва «Азаттик» - Американинг югурдаклари. Булар Қирғизистонда умуман ишламасин. «Нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз уставидан чиқиб, сиёсатимизга аралашаяпти»,— деган Исраилов.

Илимбек Исраилов — ўзини блогер деб атаб, мамлкатдаги ташкилотларга қарши митингларга қатнашиб юради. Ўшда коррупционер Райимбек Матраимовни қўллов митингига ҳам қатнашиб, «Азаттык» билан «Клооп»нинг журналистларига қарши провакация қилган.

«Азаттык Медиа» митингдан кейин офиси олдида журналистларга таҳдид қилган Исраиловга нисбатан чора кўришни талаб қилиб, милицияга ариза ёзган.

18-октбярда лингвистик экспертиза тайинлангани маълум бўлган.

Муаллиф: Зулайка Эркимбаева