Буюк Британиянинг янги қироли Карл учинчи биринчи марта Қирғизистонга 1996-йили, шаҳзода Чарлз бўлган вақтида келган. Ушбу саёҳат Марказий Осиёнинг мустақил давлатлар бўйлаб уюштирилган.
Собиқ -президент Роза Отунбаева 2016-йили ўзининг «АКИпресс» нашрига ёзган мақоласида ўша иш сафарини хотирлаган.
«Шаҳзода Чарлз кулиб, ҳазил тариқасида, биз яшаган минтақага яна келишини айтиб — бироқ «дастурхонга қўйнинг бошини қўйманглар» дегани эсимда», — деб ёзган у.
Шунингдек Отунбаева Карл қироллик оила аъзолари ичида қишлоқ хўжалиги тармоғи бўйича кучли мутахассис эканини таъкидлаган.
10-сентябрда Карл III расмий Буюк Британиянинг янги қироли деб эълон қилинди. Янги меросхўрни тахтга ўтириш маросими Лондондаги Цент-Жеймс саройида бўлиб ўтди. 73 ёшдаги Карл III Буюк Британия тарихида тахтга янги келган қиролларнинг энг ёши улуғи ҳисобланади.
Буюк Британия қироличаси Елизавета II вафот этгани 8 сентябрда аниқ бўлган. У Буюк Британияни 1952-йилдан бошлаб 70 йил давомида бошқарган. Унинг ўлими туфайли Буюк Британияда 10 кунлик миллий мотам куни эълон қилинган.
Елизавета IIни сўнги сафарга кузатиш маросими 19-сентябрда ўтади. Расмий тадбир Лондондаги Вестминстер аббатида ўтади.