Садир Жапаров Чегара хизмати вакилларига янги хонадонларнинг калитини топширди

312

Президент Садир Жапаров 11 сентябрь куни Миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара хизмати ходимларига янги хонадонларнинг калитини топширди. Бу ҳақда президент матбуот хизматидан хабар қилди.

Президент аппаратидан Жапаров калитларни Жалолобод вилоятига қилган иш сафари чоғида топширганини билдиришди.

Йиғилганларнинг қошида нутқ сўзлаб, давлат раҳбари Қирғизистонда давлат хизматида ишлаганларнинг ойлик маоши кўпайганини, унга қўшимча тўловлар қўшилганини, шунингдек нафақалар кўтарилганини айтди.

«Ҳар бир инсоннинг тевараги текис, хонадони тинч бўлиши учун, албатта, устида уйи бўлиши керак. Фуқароларимиз бошпана учун Бишкек атрофига қанчалаган ерларга уй қуриб, янги участкалар пайдо бўлди. Чегарачи-ҳарбий ходимларимиз ҳар доим Ватан чегарасини муҳофаза қилиш билан банд бўлиб, уй қуришга имкони бўлмасди», — деди Жапаров.

Президент 36 нафар чегарачининг оиласига уй-жой қуриш учун давлат бюджетидан 100 млн сом ажратилганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Боткен вилоятида жойлашган ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган аскар ходимларининг ойлик маошлари кўтариш режалаштирилмоқда.

«Насиб қилса, келажакда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Чегара хизматининг барча шахсий таркибининг маошларини кўтарамиз», — деди у.

Президент 70 нафар чегарачининг оиласи учун қурилган кўп қаватли уйнинг ётоқхонасининг эски биносини реконструкция қилиш лойиҳаси билан танишиб, реконструкция қилиш учун давлат бюджетидан маблағ ажратишни топширди.

Шундан кейин Жапаров МХДҚнинг Чегара хизмати бошқармасининг ҳозирда реконструкцияси якунланиб қолган биноси билан танишди. Бинони таъмирлаш 2022 йилнинг август ойида давлат бюджет ҳисобидан бошланган.

2022 йилнинг август ойида Садир Жапаров Бишкекда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимларига янги хонадонларнинг калитларини топширган. Матбуот хизмати маълумотига кўра, уй-жой 306 оилага ҳисобланган. У фақат 1,5 йилнинг ичида қурилган. Бир квадрат метрининг нархи 300 АҚШ долларини ташкил қилган.

2022 йилнинг сентябрь ойида Давлат харидлар порталида Таласда МХДҚ ходимлари учун кўп қаватли уй қуриш бўйича тендер эълон қилинган. Портал маълумотига кўра, режалаштирилган миқдор — 91 млн 378 минг сомни ташкил қилади. Танловга хабар юбориш муддати — 30 сентябргача. Техник спецификада, уй беш қават бўлади, тўлиқ битказиб берилади дейилган.