Қирғизистон Осиё тараққиёт банкидан бюджетни қўллаш мақсадида 50 млн доллар олди

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Қирғизистонга  республика бюджетни қўллаб-қувватлаш учун 50 млн доллар ажратди. Бу ҳақда Жогорку Кенеш  депутати Дастан Бекешев билдирди.

Халқ вакилининг сўзларига кўра, ушбу миқдорнинг  25 млн доллари — кредит. Насия 16 йил муддатга берилди. ОТБ ажратган маблағнинг қолган қисми — грант.

«Вазирлар маҳкамаси мазкур шартнома бўйича барча юкламаларни бажарди.  Бундан ташқари, мажбуриятлар фуқароларнинг фаровон турмушини таъминлаш учун барибир ҳам амалга ошириш керак бўлган талаблар эди», — деб ёзди Бекешев.

Халқ вакили шунингдек Қирғизистон Чуй вилояти билан  Бишкекдаги тиббиёт муассасалари учун Япониядан 7 млн олганини қўшимча қилди.

Бунгача Бекешев Қирғизистон Жаҳон банкдан 38 йиллик муддатга  50 млн доллар олишни режалаштираётганини  билдирган. Ушбу маблағ республика энергетика тармоғини модернизация қилиш учун сарфланишини таъкидланган.