Атаханов куч тизимлари вице-премьери лавозими тарк этди

795

SHamil-Atahanov

Куч тизимлари бўйича вице-премьер Шамиль Атаханов ўз хоҳиши билан истеъфога чиқди. Сиёсатшунослар унинг ишдан кетишида Батукаевнинг озод қилиниши бўйича комиссия қарорига боғлиқликни кўрмоқдалар.

Вице-премьер ўз хоҳишига кўра истеъфога чиқди, — бу ҳақда Kloop.kg га Атахановнинг ўзи хабар қилди.

У бошқа изоҳ беришни истамади.

«Бошқа ҳеч нарсани изоҳлай олмайман. “Ўз хоҳишига кўра кетиш” деган банд бор», — деди Атаханов.

Президент маъмурияти давлат бошчисининг Атаханов истеъфосини қабул қилганини билдирди.

Сиёсатшунос Токтогул Какчекеев Атаханов истеъфоси криминал авторитет Азиз Батукаевнинг муддатидан аввал бўшатилиши билан боғлиқ эканини айтади.

«Фикримча, унинг истеъфога чиқишига парламент бошқарувидаги республикада депутатлар корпуси калласига келган нарсани гапириши ва Батукаев кабиларни озод қилинишига имкон яратувчи қонунларни қабул қилишлари сабаб бўлган», — дейди сиёсатшунос.

Сиёсат соҳаси бўйича таҳлилчи Марат Казакпаев Какчикеев гапларига қўшилишини айтади.

Унга кўра, Атаханов криминал авторитетнинг озод қилинишига алоқадорликдаги туҳматлардан сўнг хизматдан кетишга мажбур бўлган.

«Аслида унинг бу ишга алоқаси йўқ ва у фақат бўҳтон сабабли хизматдан кетди. Унинг давлат тизимидан кетгани ачинарли ҳол, унинг ўрнини тўлдириш осон кечмайди», — дейди у.

Атаханов ўз лавозимида тўрт ой ишлади. У 2013 йил февралда ИИМ бошчиси лавозимидан кетганидан сўнг бу лавозимга тайинланган эди.

Май ойи якунида парламент премьер-министр Жанторо Сатибалдиевга куч тизимлари бўйича вице-премьер Шамиль Атахановни, ИИМ бошчиси Абдилда Суранчиевни, Жазони ўташ давлат хизмати бошчиси Зарилбек Рисалиев ва Бош прокурор Аида Саляновани ишдан бўшатиш таклифини берганди.

Шамиль Атахановнинг ўзи депутатлар комиссияси мулозимлар айбини исботламай туриб уларни хизматдан четлатишни таклиф қилиб, беайблик презумпциясини бузганини айтганди.

«Комиссия фаолияти давомида мен улар айбловларини исботловчи мантиқий хулосани кузата олмадим. Комиссия ҳайаъти тарафидан бирорта ҳам далил, факт келтирилмади», — деди Ататханов  Kloop.kg билан суҳбатда.

Жазони ўташ давлат хизматидан масала бўйича изоҳ олишнинг имконияти бўлмади.

Норин шаҳар суди 9 апрел куни Батукаевнинг қонида лейкоз касаллиги топилгани учун уни қўйиб юборганини ҳақида Олий суд матбуот хизмати 10 апрел куни эрталаб маълумот тарқатганди.

«Махсус тиббий комиссия ва №24 кучайтирилган режимдаги колония шифокорлари жорий йилнинг 28 мартида Азиз Батукаевга “Оғир лейкоз” диагнозини қўйишган», — хабарланганди Олий суд матбуот релизида.

Батукаевни муддатидан аввал бўшатиш ҳақидаги таклиф билан Норин шаҳар судига колония ижрочи бошчиси мурожаат қилгани айтилган, бироқ унинг исм-шарифи матбуот релизида кўрсатилмаганди.

Норин шаҳар суди ўз қарорини чиқаришда Қирғизистон жиноий процессуал кодексининг 363 моддасига таянган — моддада маҳбус оғир касалга чалинса муддатидан аввал озодликка чиқарилиши мумкинлиги айтилади.

Батукаев 2008 йилдан буён Норин шаҳар 24 рақамли кучайтирилган тартибдаги қамоқда сақланилаётган эди.

У Аламедин район суди тарафидан қатор жиноятларда айбдор деб топилиб, 16 йил ва 8 ойга озодликдан маҳрум этилган эди.

Унга қўйилган айбловлар ичида оммавий тартибсизликлар уюштириш ва ноқонуний равишда қурол сақлаш моддалари ҳам бор эди.