Колбаев сафдошлари криминал авторитет билан алоқаси йўқлигини билдирмоқда

1982

fotografiya-600x350

Биринчи май район судида сўроқ қилинган Қамчи Колбаев сафдошлари криминал авторитет билан алоқадор эканини рад этди.

Маҳкамада сўроқ қилинган Колбаевнинг барча сафдошлари: Махмутжан Именахунов, Адилет Касенов ва Чингиз Жумагулов авторитет билан таниш эмаслигини ёки у билан алоқаси бўлмаганини билдирди.

Именахунов маҳкамада Колбаев билан таниш эмаслигини айтиб, уни қамоқда бир-икки марта кўрганини билдирди.

«Колбаев гуруҳига алоқам йўқ», — деди у.

Бироқ, айблов талқинига кўра, айнан Именахунов Колбаев жиноий тўдаси ғазначиси бўлган.

«Жиноят олами ғазначиси» ва Иссиқкўлга «қаровчи» қатори машҳур Ксенов авторитет Колбаевни танишини бироқ у билан  алоқаси йўқлигини билдирди.

«Ҳа танийман. Мен уни ҳурматли, раҳимдил ва саҳий инсон қатори биламан», — деди у Колбаев ҳақида билдирувида.

«Колбаев жиноий тўдаси фаоли» қатори айбланган Чингиз Жумагулов ҳам ҳудди шунингдек кўрсатмаларни берди.

Ҳукумат «Жиноий авторитет» деб тан олувчи Қамчи Колбаев 2012 йилнинг дакабр ойидан буён СИЗОда сақланяпти. Унинг қамоқда сақланиш муддатини икки марта — 8 декабрдан 8 январгача, кейинроқ яна бир ойга узайтиришганди.

Қирғизистоннинг энг йирик наркотижоратчиси ҳисобланган Колбаев сўнгги икки йилни Қирғизистон ташқарисида ўтказди.

2011 йили уни АҚШ ҳукумати дунёнинг энг йирик наркотижоратчилари қора рўйхатига киргизганди.

90чи йиллар сўнгида Колбаев Қирғизистон жиноят оламида ўз таъсирини кучайтириш учун Риспек Ахматбеков билан рақобатга киришган, бироқ Ахматбековга суиқасд қилиш ҳамда унинг икки сафдошини ўлдирганликда айбланган Колбаев 2000 йили 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.

2006 йили эса у қамоқдан қочиб кетган, бу ҳодисадан бир йил ўтиб Қирғизистон ҳукумати уни қидиришни тўхтатганди.

2010 йил инқилобигача Колбаев ярим яширин ҳаёт кечирди. 2008 йили у Норин областида етти бўз уйда катта байрам ўтказди. Айрим манбаларда байрамда ўша пайтаги давлат президенти Қуманбек Бакиев ишларини бошқарувчи бир неча мулозимнинг иштирок этгани айтилади.

2010 йилги инқилобдан сўнг Колбаев қўлга олинди. Бундан кўп ўтмай у қамоқдан яна қочди ва охир-оқибат Дубайда пайдо бўлганди.