Хроника: Намойишчилар Бишкек-Ўш йўлини тўсди

1000

20130603_110324

«Ата-Журт» партиясининг 200га яқин тарафдорлари иккинчи кун Бишкек-Ўш стратегик трассасини ёпишда давом этмоқда. Намойишчилар ўз бошчиси Медер Усеновнинг қўлга олинганидан норози ва «Кумтор» олитин конини миллийлаштиришни талаб қилмоқдалар.

Бишкек-Ўш автўйўлидаги тирбандлик:

20130603_151811-460x276

16:20 Жалолобод Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Жилдизбек Аттокуров Бишкек-Ўш йўлида аҳвол «тинч» эканини билдирди.

«Умуман олганда ҳолат яхши, ҳудди эрталабкидай, бироқ машиналар ва йўловчилар қўшиляпти», — дейди у.

15:39 ИИМ матбуот хизмати ходими Эрнис Осмонбаев Kloop.kg билан суҳбатда автойўлни тўсганларга қарши жиноий иш очилиши ёки очилмаслигини билмаслигини айтди.

«Бу аввалроқ очилган жиноий ишга қўшилиши мумкин ёки йўлнинг ёпилиши юзасидан янги иш очилиши ҳам мумкин», — деди Осмонбаев.

15:15  Kloop.kg мухбири Евгений Погребняк Ўшга кетаётган машина намойишчилар тарафидан тошбўронга олингани ва унинг ойналари синганини хабар қилди.

14:58 Соғлиқни сақлаш министрлиги тўсиб қўйилган «Ўш-Бишкек» йўлида икки шифокор, бир фельдшер ва олти ҳамшира навбат ўтаётганини билдирди.

14:40  Kloop.kg мухбирининг айтишича, ҳайдовчилар йўл тўсганлар билан баланд овозда сўзлаша бошлаган.

14:35 Митинг ташкилотчиларидан бири Асан Шакиров Kloop.kgга берган интервюсида ёнилғи йўлга тасодифан тўкилиб кетганини билдирди.

«Бу ерда «КамАЗ» бор эди, унинг шланги тешилиб кетиб ичидаги ёнилғи йўлга қуйилди», — деди у.

20130603_140632-460x276

20130603_141804-460x276

14:15 Намойишчилар ўтувчи машиналардан тўсиш учун йўлга тошлар тўкди.

14:11  Воқеа жойидан Kloop.kg мухбири Евгений Погребнякнинг хабарлашича, Бишкек-Ўш автойўлига ёнилғи қуйилган ва тошлар пайдо бўлган.

12:08 Kloop.kg мухбири Евгений Погребнякнинг хабар қилишича, йўлнинг нариги тарафидан бошқа машина топиш илинжида йўловчилар таксиларни ташлаб кетмоқда.

12:03 Қамчибек Ташиев адвокати Икрамидин Айткуловнинг сўзларига кўра, Ташиев намойишчиларга бирдамликни билдириш ниятида қамоқда очлик эълон қилган.

«У 1 июн куни очлик эълон қилган. Бу Жалолобод митингчиларига бирдамликни изҳор қилиш мақсадида амалга оширилган», — дейди Ташиев ҳимоячиси.

ИИМ матбуот хизмати ходими Эрнис Осмонбаев Kloop.kg билан суҳбатда Жалолободдаги йўлни тўсишда 200га яқин кишининг иштирок этаётганини ва 800дан ошиқ машина тирбандликда қолиб кетганини билдирди.

5-460x276

20130603_105603-460x276

20130603_105736-460x276

20130603_110133-460x276

20130603_110240-460x276

20130603_133450-460x276

Prob-460x276

Куннинг энг муҳим хабарлари:

Норозилик акциясининг 200га яқин иштирокчиси Жалолободдан ўтувчи Бишкек-Ўш автойўлини ёпишда давом этмоқда.

Улар талаблари аввалгидай — «Кумтор» олтин конини миллийлаштириш ва қамоқда сақланаётган «Ата-Журт» фаолларини озодликка чиқариш бўлиб қолмоқда.

Бу талабларга кеча МХДҚ тарафидан қўлга олинган митингчилар бошчиси Медер Усеновни қўйиб юбориш ҳам қўшилди.

Кеча кечга яқин жалолободлик намойишчилар Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг маҳаллий биносини босиб олишга уринди, бироқ улар ҳаракатлари бензин қуйилган шиша идишларини бино тарафига ирғитиш билан чекланди.

Бир неча дақиқага чўзилган ҳужумдан сўнг намойишчилар Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига кириш ҳаракатини тўхтатиб, област маъмурияти биносига қайтди. Мазкур бино мухолафат тарафидан 31 май куни босиб олинган ва ҳанузгача улар ихтиёрида қолиб келмоқда.

Жалолободдаги митингларга Иссиқкўл областида «Кумтор» олтин конини миллийлаштириш борасида ўтказилган митинг сабаб бўлди. Мазкур коннинг етмиш фоизига Канаданинг «Центерра Голд» компанияси эгалик қилади.

Иссиқкўлдаги намойишчилар конга олиб борувчи ягона йўлни бир неча кун давомида тўсиб, кон фаолиятини тўхтатишга ҳам мажбур қилган эди.

30 май куни кечқурун митингчилар «Кумтор» конига электр энергиясини етказиб берувчи электр станциясини босиб олиб, конни электр тармоғидан узганди.

Иссиқкўллик намойишчилар ҳам «Кумтор» олтин конини миллийлаштиришни ва унинг фойдасидан кўпроқ қисми Иссиқкўл областига ажратилишини талаб қилганди.

Иссиқкўл областига борган ҳукумат бошчиси Жанторо Сатибалдиев митингчилар билан сўзлашувлар олиб борди ва оқибатда улар норозиклик акциясини тўхтатиб корхона қайта ишга тушди.

Сатибалдиев намойишчиларга «Кумтор» бошқариш тизимида ўзгартиришлар киритилишини айтиб, яқин кунларда қилоятга 120 миллион доллар сармоя жалб қилинишини ваъда қилди.

Бироқ бу Жалолободдаги митингларга ўз таъсирини кўрсатмади. У ердаги норозилик намойиши Иссиқкўлдаги  митингчилар тарқагандан сўнг янада шиддатлироқ тус олди.