Вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров таътилнинг бошланиши ҳурматига депутатларни 30-июнга чойга чақирди. Бу ҳақда у Жогорку Кенешнинг 29-июндаги йиғинида эълон қилди.
Жапаров бу масала бўйича Талант Мамитовбилан маслаҳатлашганини айтди.
«Келинглар, бир дастурхон атрофида йиғилайлик, бир-биримизни хурсанд қилайлик. Қолган масалаларни ҳам муҳокама қиламиз», — деди вазирлар Маҳкамасининг етакчиси.
Бироқ тадбир қаерда ўтишини айтган йўқ.
Ўтган йили депутатлар сессия тугагандан кейин таътилга кетишдан олдин Rixos Hall ресторанига йиғилиб байрам қилишган.