12-июнда Иссиқкўл вилоятининг Қоракўл шаҳрида истиқомат қилаётган Россиянинг беш нафар фуқароси шаҳарнинг марказий стадионида Украинадаги урушга қарши тинчлик намойишига чиқишди.
Акция иштирокчилари «Урушга йўл йўқ», «Одамларни ўлдирмаслик керак» деган ёзувларни кўтариб чиқишган.
Икки ойдан буён Қоракўлда яшаётган Илья Шафранов акцияни маҳаллий ҳукумат билан келишган ҳолда, суд рухсати борлигига қарамай МХДҚ уни ушлаб кетганини билдирди.
«Ўша куни 12:30ларда МХДҚ менга таклифнома юборибди. Пикет соат 14:00да бўлиши керак эди. Бу бир томондан тинчлик намойишини бузиш, уюштирилган пикетга улгура олмай қолардим. Адвокат топиб, у билан маслаҳатлашиб фақат акцияга бордим», — деди у.
Россия фуқароси махсус хизматда тўрт соатдан ортиқ тергов қилинганини айтди. МХДҚ ходимлари унга нисбатан «миллатларо низони қўзғайди» деган мазмунда ариза тушганини билдиришган.
«Мени тергов қилишиб, ҳаракатларимда ҳеч қандай қонун бузишлар йўқ эканини аниқлаганидан кейин соат 16:00да қўйиб юборишди», — деди у.
Шафров қўйиб юборилганидан сўнг у билан Ҳақиқатчининг Иссиқкўл вилоятидаги вакили Омурбек Тамаев учрашган. Қоракўл шаҳар мэрияс эса Илья Шафров тинчлик акциясини марказий скверда ўтказишни сўрагинини, аммо суд стадионда ўтказишга рухсат берганини тасдиқлади.
МХДҚ эса акцияга чиққан Россия фуқаросининг қўлга олингани бўйича маълумот бермади.
Урушга қарши митинг
24-февралда Россия ҳарбийлари Украинага хужум қилганидан буён Бишкекдаги Россия элчилиги олдида бир неча маротаба урушга қарши тинч митинглари ўтган.
Аммо 14-мартда Бишкекнинг Биринчи май туман суди Россия элчилиги биноси олдида, Ала-Тоо майдони билан Оқ уйнинг ёнида ва президент маъмурияти биносида тинчлик митингларини ўтказишга чеклов қўйган.
Туман судидан чеклов нима сабабдан киритилганини айтишмаган, фақат фуқаролар Исанов кўчасидаги Горький боғида тинч намойиш ўтказса бўлишини таъкидлашган.
Кейинроқ туман суд тинчлик йиғилишларини ўтказиш бўйича 1-сентябргача (бу кунни қўшиб) таъқиқ қўйган.
Апрель ойи бошида Бишкекдаги Россия элчилиги олдида Ондуруш Токтонасиров, Азиза Абдирасулова ва Динара Ошурахунова митингге чиққан. Лекин уларни милиция қўлга олиб кетган. Уларга нисбатан иш қўзғалиб, Биринчи май туман суди ишни қисқартирган.
Кейинроқ Бишкекда «Путинизмга қарши» икки тинчлик намойиши ўтган. Бироқ у 15 дақиқа ҳам давом этмаган —иштирокчиларни милиция қўлга олиб кетган.
Президент Садир Жапаров Фейсбук саҳифасига «Путинизмга» қарши намойиш бўлиши ҳақида маълумот тарқаганида мурожаат йўллаган. У «биронтаси элчиликка келиб, эшигини таққиллатиб, тартибсизлик қилишга ҳаққи йўқ» деб таъкидлаган. Бироқ митинг иштирокчилари қайси тарафнинг «эшигини қоқишни» режалаштирмаган.
Президент мамлакат «демократия йўлидан қайтмаган»ини ва «фуқароларнинг оғзини ёпиб, ҳуқуқини чекламаслигин»и ҳам билдирган.
Аммо «Путинизмга қарши» намойишгача баъзи фуқаролар Россияни қўлаб-қувватлаш акциясини ўтказишган. Аммо унда иштирок этганларни милиция қўлга олмаган эди.