Қишлоқ хўжалиги вазири: Бу йил 2021-йилдагидек жиддий экин суви танқислиги бўлмайди

Қишлоқ хўжалиги вазири Аскарбек Жанибеков 13-июндаги брифингда «бу йил Қирғизистонда 2021-йилдагидай жиддий экин сувининг танқислиги бўлмайди деб ишонтирди.

Жанибеков суғориш сув тизимини тиклаш бўйича дастлабки чора-тадбирлар кўрилганини маълум қилган, жорий йилда давлат бюджетидан қишлоқ хўжалигига 26 миллиард сўм ажратилганини айтди. Унинг қайд этишича, бу миқдор ўтган йилга нисбатан олти баробар кўпдир.

«Бугунги кунга қадар мутахассисларимиз томонидан суғориш каналларини вегетацияга тайёрлаш учун қарийб 630 миллион сом маблағ ўзлаштирилди. Бу муҳим кўрсаткич. Бу суғориш суви таъминотидаги йўқотишларни камайтиради», - деди вазир.

Жанибеков бу йил кучли ёғингарчилик туфайли дарёларда сув сатҳи ўтган йилга нисбатан юқори бўлиши кутилаётганини таъкидлади.

«Ҳозир Чуй вилоятида кўп йиллик ўтларни йиғиштириб олиш ишлари якунланиб, ҳамма жойда маккажўхори, қанд лавлаги экилди. Бироқ бундай ҳудудларга бир вақтнинг ўзида сув етказиб беришнинг амалда имкони йўқ, шунинг учун навбатни сақлаб қолиш орқали бу муаммони ҳал қилишимиз мумкин. Ўтган йилги каби муаммолар бўлмайди. Бу ҳақда шов-шув кўтаришнинг ҳожати йўқ», — деди у.

Бироқ вазир 20-январ куни бўлиб ўтган брифингда 2022 йилда ўтган йилдаги каби ҳам суғориш суви танқислиги сабабли “қийинчиликлар бўлади” деган эди. У фермерлар меҳнатини яхшилаш ва экин майдонларини суғориш муаммосини ҳал этиш мақсадида вазирлик суғориш каналларини қайта тиклаш ишларини бошлаганини айтган.

Қирғизистондаги қурғоқчилик

2021-йилда Қирғизистон деҳқонлари иссиқ ҳаво туфайли қурғоқчилик муаммосига дуч келишган. Биргина июнь ойи бошида фермерлар 100 гектарга яқин экин майдонларининг 6 минга яқини қуриб қолгани ҳақида хабар берган эди.

Улар сув ҳар йили танқис бўлиб бораётганини, аммо 2021-йилда вазият янада кескинлашишини таъкидлашган. Деҳқонлар расмийлар эътиборини муаммога қаратиш учун Бишкекда митингга ҳам чиқишган.

Улар қурғоқчилик нафақат харажатларга, балки Бишкекдаги озиқ-овқат билан таъминлашга ҳам таъсир қилишини айтишган. Шунингдек, фермерлар мамлакат расмийлари Қозоғистон ва Ўзбекистонга сув бераётганидан шикоят қилишган.

«Электр станциялари» ишхонаси Қозоғистон ва Ўзбекистондан 1650 кВт/соат электр энергияси олиш бўйича шартнома асосида сув тортилаётгани ҳақида жавоб берди. 2023 йилгача мамлакатда ҳар йили ёз ойларида суғориш учун сув бериб туради.

Компания «электр энергия таъминоти бўйича шартномаларга «Тўқтўғул сув омборидаги сув ресурсларини сақлаш, аҳоли ва мамлакат иқтисодиёт тармоқларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш, 2021-2022-йиллар куз-қиш мавсумини муваффақиятли ўтказиш» мақсадида март ойида имзоланган» дея тушунтириш берган.

Қурғоқчилик нафақат фермерларга, балки мамлакат энергетика соҳасига ҳам таъсир қилиб, инқирозни юзага келтирди. Ҳокимият электр энергиясига чекловлар жорий этишга ва қўшни давлатлардан электр энергиясини импорт қилишга мажбур бўлди.