Баткен: 16 килограммдан ортиқ гиёҳванд модда ташиб кетаётган афғон фуқароси қўлга олинди

308

Европа ва Россияга йирик миқдорда гиёҳванд модда ташиб кетаётган Афғонистоннинг 42 ёшдаги фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Боткен вилояти ички ишлар бошқармаси хабар қилди.

Чет элликни қўлга олиш вақтида ёнидан 6 кг 942 грамм героин ва  9 кг 550 грамм гашиш топилган.

Вилоят милицияси фуқаронинг шахсини аниқлашда деструктив диний оқим тарафдори эканлиги аниқланганини қўшимча қилди.

Мазкур факт бўйича  «Гиёҳванд моддалар, психотроп моддалар ва уларнинг аналогларини сотиб ўтказиш мақсадида ноқонуний тайёрлаш» моддасига кўра судга тергов ишлари бошланди.

Гумондор Боткен вилоятининг Қадамжой туман ИИБнинг вақтинчалик хибсда сақловчи жойига киритилди.

Бунгача Боткен вилоят ИИБнинг ходимлари Тожикистондан ноқонуний йўл билан 30 кг гиёҳванд моддани олиб чиқиб, Қадамжой туманига тарқатишни кўзлаган уч киши қўлга олинди. Гумондорларнинг икки нафари милиция ходимлари бўлган.

ОАВларнинг маълумотига кўра, қўлга олинганларнинг бири Гиёҳванд моддаларга қарши курашиш хизматининг Ўш вилояти бўйича раҳбари.

Шундан сўнг 9-апрелда қирғиз-қозоқ чегарасидаги «Кен-Булун — Автодорожний» ўтказма пунктида Қозоғистон орқали Россияга 24 кг гиёҳванд моддани олиб чиқишни режалаштирган шахс қўлга олинди.

Боткен вилояти ИИБдан гумондор Лайлак туманининг 38 ёшдаги турғуни бўлганини хабар қилишди. Гиёҳванд моддалар гумондор бошқарган DAF XF510 русумидаги оғир юк ташувчи машинани текширув вақтида топилган.

Муаллиф: Элиза Бакитбек қизи