«Токтогул»даги сувнинг кўлами кўпайиб, 11 млрд метр кубни ташкил қилди

276

Токтогул сув омборида 1-апрелдан бошлаб сувнинг кўлами аста-секин кўпайиб бораётгани кузатилмоқда. «Электр станциялар»и давлат ишхонасининг маълумотига кўра, 13-июнга кўра сувнинг кўлами 11,069 млрд метр кубни ташкил қилди.

«Электр станциялар» ишхонасидан билдирилишича, сувнинг ўртача кеча-кундуздаги оқиб кириши сониясига 1068 метр кубни, чиқиши — 387 кубни ташкил қилди.

Сув омборига умумий 19,5 млрд метр куб сув сиғади, энг камида эса 5 млрд метр куб бўлиши керак. Бундай минимал кўлам «ўлик даража» бўлиб ҳисобланади.

Вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров мартда Токтогул ГЭСига иш сафари билар бориб, 1-апрелга кўра 8 млрд метр кубдан кам бўлмаган кўламга чиқиш топшириғини берган.

Қирғизистоннинг энергетика тармоғи 2021-йили энг кўламли энергетика инқирозига учради. Бунинг асосий сабаби сифатида ҳукумат ҳудуддаги сувнинг танқислигини айтмоқда. Шу боис «Токтогул» сув омборида сув танқис бўлмоқда.

Президент Садир Жапаров Қирғизистон энергетика инқирозидан 2024-2025-йилларга борибгина чиқишини айтган.

Қирғизистондаги энергетика кризис

Қирғизистоннинг энергетика тармоғи 2021-йили энг кўламли энергетика инқирозига учраган. Бунинг асосий сабаби қатори ҳукумат ҳудуддаги сувнинг танқислигини атаган.

Шу боис «Токтогул» сув омборида сув танқис бўлган.

Қирғиз ҳукумати энергетика кризиси вақтида куз-қиш иситиш мавсумидан муваффақиятли ўтиш учун электр энергиясини қўшни давлатлардан импорт қила бошлаган. Республика Қозоғистон ва Ўзбекистондан электр энергиясини алмашиш йўли билан олса, Туркманистондан импорт қилиб олган. Бундан ташқари, ҳукумат Россиядан ҳам электр энергиясини олиш масаласи бўйича сўзлашувлар бораётганини айтган эди.

Бундан ташқари, энергокомпаниялар электр энергиясини фойдаланиш қувватлилигига чекловларни киргизиб, айрим туманларда электр ёритгичларни пломбалаган.