Қоракўл шаҳар милицияси «Қумтўр» ишхонасига ишга киритишга ваъда бериб 365 минг сом сўраган шахсни «товламачилик»да гумонланиб ҳибсга олди. Бу ҳақда «Клооп»га Иссиқкўл вилоят ИИБнинг матбуот котиби бошлиғи Сталбек Усубакунов билдирди.
Хабарга кўра, шаҳар милициясига Оқсув, Еттиўғиз тумани ва Қоракўл шаҳрининг уч нафар турғуни шикоят билан мурожаат қилган.2019 йили Нурлан деган шахс ариза эгаларини «Қумтўр»га ишга киритаман деб 365 минг сом сўраганини билдиришган.
Милиция мазкур факт бўйича «Товламачилик» моддаси билан жиноий иш қўзғаб, Еттиўғиз туманидаги Қизилсув қишлоғининг 35 ёшдаги «Ш.Н.» исмли турғунини ҳибсга олди.
Тергов вақтида гумондор ўз айбини тўлиқ тан олган. Тергов жараёнида милиция ушланган шахснинг бундан бошқа яна тўққизта товламачиликка алоқаси борлиги аниқланди. Шу билан бирга, унинг «Қумтўр» конида ишламаслиги ҳам аниқ бўлди.
Шаҳар суди гумонланувчининг эҳтиёт чорасини кўриб, бир ой муддатга қамоқ чорасини тайинлади. Қоракўл шаҳар милицияси ҳозирда тергов ишлари давом этаётганини таъкидлади.
Жорий йилнинг 27 январида Иссиқкўл туманининг 37 ёшдаги турғуни «товламачилик»да гумонланиб ҳибсга олинган. У аёл ҳам Бишкек шаҳрининг турғунини «Қумтўрга ишга ўрнатишни ваъда қилиб тўрт минг доллар сўраган». Гумонланувчи ТИИБ томонидан вақтинчалик ҳибсга олинган.
«Қумтўр» —Иссиқкўл вилоятида жойлашган Марказий Осиёдаги энг йирик олтин кони. Уни Centerra Gold Inc. Компаниясининг «шўъбаси» бўлган Канаданинг «Қумтор Голд Компани» ишлатиб келади. Ўтган йили «Қумтор»га муваққат ташқи бошқарув киритилган. Қирғизистон «Қирғизолтин» давлат ишхонаси орқали Centerra акциясининг 26%га эгалик қилади. «Қумтўр» — бюджет тузувчи ишхона.