Баткен: Қишлоқ-хўжалиги тасарруфидаги 10 гектар ер ноқонуний ўзлаштирилгани аниқланди

395
Сурат: Бош прокуратура

Баткен вилоят прокуратураси давлат ер участкасини ноқонуний бўлиб берган Баткен туманидаги Қорабоғ қишлоқ ҳукуматининг собиқ бошлиғи ишини судга ўтказди. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг матбуот хизмати 21-февралда билдирди.

Маълумотга кўра, Қорабоғ қишлоқ ҳукуматининг собиқ бошлиғи «Т.А» қишлоқ хўжалиги тасарруфидаги 10 гектар ерни «Х.С» исмли шахсга бўлиб берган. Ернинг нархи 19 млн 200 минг сом деб баҳоланган.

«Мазкур шахс ерга зарар етказиб, давлатга 464 минг 400 сомлик зарар келтирган», — деб берилган назорат орган маълумотида.

Баткен вилоят прокуратураси 2021 йилнинг 19 майида жиноий иш очган. Тергов жараёнида Қорабоғ қишлоқ ҳукуматининг масъул кишилари зарарни тўлиқ қоплашган. Иш эса судга ўтган.

2021 йилнинг октябрь ойида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Ўш вилоятидаги Қорасув тумани Наримон қишлоқ ҳукумати бошлиғи Нодир Хосилов ва «Кадастр»нинг ҳудудий бошқармасининг собиқ етакчиси Бакит Баймуратовни «коррупция»да гумонланиб ҳибсга олган.

Махсус хизмат ҳибсга олинганлар «ўз манфаатларини кўзлаб, узоқ муддатга Наримон ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги ерларини хусусий уй қуриш учун ноқонуний сотганини» хабар қилган. Кўп ўтмасдан куч идоралари «Кадастр»нинг собиқ етакчисини ва ходимини ушлашган.

Махсус хизмат жиноий ишни «Т-Медиа» нашрининг Наримон қишлоқ ҳукуматидаги улуш ерлар ҳақида журналистик текширув чиққанидан кейин қўзғаган. Унда аҳолининг улуш ерлари бошқа кишиларга уй қуриш учун сотилиб кетгани айтилган.

Муаллиф: Бактигул Нарматова