Сайлов-2022: Милиция Муртазалиевнинг икки тарғиботчиси «овоз сотиб олиш»да гумонланиб ҳибсга олинди

328
Сурат: Бишкек ШИИБ

Бишкек шаҳар ички ишлар бошқармасининг ходимлари №29 Свердлов сайлов ҳудудидан номзод Абдурахманхожи Муртазалиевнинг икки тарғиботчисини «овоз сотиб олиш»да гумони билан қўлга олди. Бу ҳақда Бишкек ШИИБнинг матбуот хизматидан 22 февралда хабар қилишди.

Милициядан билдиришганидай, дастлаб 7 февралда ҳуқуқ-тартибот идораларига «номаълум шахсларга ташвиқот олиб бориб, сайловчиларга пул таклиф қилмоқда» деган тезкор хабар тушган.

21 февралда эса «С.Л.» ҳамда «Т.Ф.» исмли аёллар ушланган. Улар ўз ихтиёри билан тўрт дона тилхат, еттита варақда сайловчиларнинг рўйхатини ва овоз сотиб олиш учун 210 минг сомни ўтказиб беришган.

Милициядан ҳибсга олганлар номзод Муртазалиев фойдасига ишлаганини таъкидлашди. Бишкек ШИИБи «Сайловчиларнинг овозини сотиб олиш» моддаси билан жиноий ишини қўзғаб, тергов ишларини бошлади.

Муртазалиев Инстаграм саҳифасида гумонланувчилар унинг тарғиботчилари эмаслигини билдирди.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Abdurahmanhaji Murtazaliev (@abdurahman_murtazaliev)

Муртазалиев жиу-житсу ва грепплинг бўйича спорт устаси. Шу билан бирга у Жиу-житсу миллий федерацияси президенти. Муртазалиев 2017 йили грепплинг бўйича Осиё чемпиони, 2019 йили жиу-житсу бўйича Жаҳон чемпиони бўлган.

27 февралда мазкур икки ҳудудда қайта сайлов ўтади. №27 Биринчи май ва №29 Свердлов бир мандатли ҳудудларидан қайта сайловда қатнашиш учун 53 номзод рўйхатдан ўтган.