Бишкекда жала тирбандликларга сабаб бўлди

556

758435595
15 апрел куни шаррос қуйган ёмғир Бишкек учун катта масофадаги тирбандликларга сабаб бўлди.

Қирғизистон пойтахтида тушки соат иккиларда бошланган ёмғир, шаҳардаги автомобиллар тирбандлигига сабаб бўлди.

Республика давлат атоинспекцияси ходими Дмитрий Михов Kloop.kg билан суҳбатда энг узун тирбандликлар пойтахтнинг Чуй ва Алматинская кўчаларининг кесилишида кузатилганини айтди.

Шаҳар автоинпекцияси навбатчисининг хабарлашича, тирбандликлар шаҳарнинг қарийб барча кўчаларида юз берган ва жой-жойларга автоинпекция ходимлари уларни тарқатиш учун юборилган.

«Об ҳаво туфайли шаҳар бўйлаб тирбандликлар кузатиляпти. Шу сабабдан бизга кўп қўнғироқ бўлди, лекин автоҳалокат ҳали кузатилмади», — деди у.

Авторы: Атамбаев Нурмухаммед