«Гангнам Стайл» ижрочисининг янги клипи рекордларни уряпти

421

mc-hammer-and-psy-s-gangnam-style-duet-is-2-legit-video--d64a5a719a
Жанубий Кореялик бастакор ва қўшиқчи Пак Че Сан суратга олган янги клип «Ютуб» видео хизматида фойдаланувчилар эътиборини тортди. Икки кун ичида клипни 80 миллионга яқин киши томоша қилган.

Кореялик қўшиқчининг янги клипи «Джентльмен» деб номланади. Клип «Ютуб» порталига 13 апрел куни жойлаштирилган ва ҳозиргача у 81 миллиондан ошиқ марта томоша қилинган.

35 ёшли Пак Чэ Сан ўз ватанида ҳазил мутойибали видеоклиплар ва концерт дастурлари орқали машҳурлик қозонган — унинг дастлабки концерт дастури Жанубий Кореяда 2001 йил ўтганди.

Қўшиқчи Пак Чэ Сан бутун дунё бўйлаб машҳурликни 2012 йилда, интернетда унинг «Гангнам Стайл» номли клипи чиққанидан сўнг қозонганди. Мазкур клип «Ютуб» порталидаги барча рекордларни уриб, уни тақрибан 1,5 миллиард фойдаланувчи томоша қилган.