Остона: Уй қурилишида ишлаётган икки қирғизистонлик ҳалок бўлган

617

6325831446_1e8cfc1272_b

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида қурилишда ишлаётган қирғизистонлик икки меҳнат муҳожири ҳалок бўлган. Марҳумлар танаси Қирғизистонга олиб келинди.

Кўнгилсиз воқеа сабаб 10 апрел куни Остонада Қирғизистоннинг икки фуқароси ҳалок бўлгани ва яна бир фуқаро жароҳат олганини хабар қилди Ташқи ишлар министрлиги матбуот хизмати.

Министрлик маълумотларига кўра, ҳар учала қирғизистонлик «Европа Палас» яшаш комплекси қурилишида ишлаган.

Ҳалок бўлган Урмат Асангазиев ва Эрмек Донбаев Иссиқкўл областининг Тюп районидаги Маек қишлоғи яшовчилари бўлган.

Марҳумлар танаси 13 апрел куни Қирғизистонга олиб келинган.

Ҳодисада жароҳат олган Мелис Аламанов ҳозирда касалхонадан чиққан.

Мазкур иш юзасидан 11 апрел куни жиноий иш қўзғатилган.

Ҳозирда Остона ички ишлар депуртаменти ҳодиса юзасидан тергов олиб боряпти. Қирғизизистонликлар ҳалокати тафсилотлари ўрганиляпти.

Авторы: Александра Ли