Ҳақиқатчи институти  Таразда ҳибсга олинган Талгат Темиркан ўғлини озод қилишни талаб қилди.

299

Ҳақиқатчи институтининг  аппарати раҳбари Аскат Азарбеков 14-феврал куни Қозоғистонга ташрифи якунлари ҳақида гапириб берди. Унинг сўзларига кўра, ҳуқуқ –тартибот органи ходимлари  январ ойидаги тартибсизликлар бўйича ҳибсга олинган қирғизистонлик Талгат Темиркан уулуга нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартиришни сўраб Қозоғистон ички ишлар органларига мурожаат қилган.

Унинг сўзларига кўра, 6 январга ўтар кечаси Темиркан уулу Таразда автоҳалокатга учраган дўстларининг машинасини юклашда ёрдам берган. Транспорт  ҳодисасига учраган  машина хизмат машинаси бўлгани учун компания эгасига хабар бериш учун боришган. Улар Таразнинг марказий майдонидан ўтиб кетаётиб, тўполонга аралашиб қолишган. У ерда  Темиркан уулунинг қўли ярадор бўлган.

Азарбековнинг сўзларига кўра, шундан сўнг  Темиркан уулу дўстлари томонидан касалхонага олиб кетилган. 14 январ куни уни ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари олиб кетган.

“[Улар] жуда қўпол муомалада бўлибди, қийнабди деса ҳам бўлади. Бироқ улар тунги соат 12 да қўйиб юборишган. [Темиркан уулу] комендантлик соати туфайли яна ҳибсга олинган. У беш кун ҳибсда бўлиб, кейин қўйиб юборилган”, — дея қўшимча қилди Азарбеков.

Ҳақиқатчи институти аппарати раҳбари Темиркан уулу  “иш ёпилган”ини ва “ҳеч қандай шикояти йўқлигини” ўйлаб, қийноқлар ҳақида милицияга  хабар бермаган. Бироқ 28 январ куни Қирғизистон фуқароси яна қўлга олинган.

“28 январ куни унинг уйида тинтув ўтказилганда тўртта ўқ-дори топилди. Мантиқан ўйлаб кўрилса, ўқ-дорилар  у ерда топилмаслиги керак эди. Шу 10 кун ичида у [патронларни] яшириб қўярди. Темиркан уулунинг  онаси ҳам  гилзалар атайлаб қўйилганини таъкидламоқда. У ақлли йигит, жиноятнинг оғирлигини тушунади, шунинг учун ўқлар меҳмонхонадаги  диванда кўрпача остидан топилган дейиш бемаъниликдир”, — деди Азарбеков.

Ҳақиқатчи институти Қозоғистон томонига қирғизистонликларнинг тартибсизликлар ва террорчи гуруҳларга алоқаси йўқлигини айтди.

Бундан ташқари, Азарбековнинг айтишича, Ҳақиқатчи институти Қирғизистон фуқароси Олтинбек Суюнбек уулуга нисбатан шафқатсиз муомала ва қийноқлар бўйича ҳам жиноий иш қўзғашга ташаббускорлик қилмоқда. Азарбековнинг сўзларига кўра, Суюнбек уулу Чўлпонбек Сидиқов билан бирга калтакланган. Иккаласи ҳам Қирғизистонга қайтарилган.

Рузахунов ва Сидиқовнинг қийноқларга учраши

Мусиқачилар Викрам Рузахунов ва Чўлпонбек Сидиқов Қозоғистон хавфсизлик кучлари томонидан Қирғизистон фуқаролари қийноқларга солингани ҳақида биринчи бўлиб хабар беришган. Бироқ қўшни давлат ҳуқуқ-тартибот идоралари бу ҳолатларга изоҳ бермаяпти.

Викрам Рузахунов билан бўлган воқеа жамиятда катта шов-шувга сабаб бўлди. Қирғизистонлик мусиқачи Викрам Рузахунов ҳибсга олинганини  Қозоғистоннинг “Хабар 24” телеканалидаги видеода аниқланган. Телеканал ўзини ишсиз қирғизистонлик деб даъво қилган, тартибсизликларда қатнашиш учун 200 доллар эвазига Олмаотага келган юзлари кўкарган одамни эфирга узатди. Рузахунов Қирғизистондаги резонанс туфайли қўйиб юборилган.

Мусиқачи 10 феврал куни Қозоғистонда ҳибсга олинганидан сўнг қийноқларга дучор бўлган, қовурғалари синган ва видеомурожаатни ёд олишга мажбур бўлганини айтди.

Сидиқов ҳам қийноққа солинган. У ҳам  намойишларда иштирок этганликда гумонланиб ҳибсга олинган ва қозоқ полицияси томонидан калтакланган.

Сидиқов 20 январ куни ватанига қайтарилган ва зудлик билан жарроҳлик амалиёти учун Бишкек Травматология ва ортопедия илмий марказига ётқизилган.

9-феврал куни Олмаотада қирғизистонлик Рузахунов ва Сидиқовнинг калтакланиши юзасидан жиноий иш очилган эди.

Қозоғистонда январ ойидаги тартибсизликларга алоқадорликда гумонланиб, расман 10 нафар қирғизистонлик қўлга олинган. Олмаота прокурори ўринбосари Нурлан Ауганбоевга кўра, ҳозирда шаҳарда ҳибсга олинган қирғизистонлик йўқ.

Маълумки, Қозоғистондаги январ воқеаларида Қирғизистоннинг икки расмий фуқаролари – Бактияр Базарбоев ва Азиз Мусаев ҳалок бўлган.