Бишкек мэрияси троллейбус департаменти ходимларининг маошини 25 минг сомгача оширади

266

Бишкек Троллейбус бошқармаси ходимларининг маоши 40%  оширилади. Бу ҳақда Бишкек мэрияси матбуот хизмати хабар берди.

Шаҳар мэри Айбек Жунушалиев ҳайдовчи ва техник ходимлар ишига мониторинг олиб боргандан кейин, шундай кўрсатма берди.

Қайд этилишича, троллейбус бўлими ходимларининг  маоши оширилгандан кейин ўртача 25 минг сомни ташкил қилади. Муниципалитет бу ходимларнинг меҳнат самарадорлигини оширишини ваъда қилмоқда.

“Маошларни ошириш масаласи шаҳар мэри Айбек Жунушалиев 2021-йил охирида Бишкек троллейбус бошқармаси ходимлари билан учрашганида кўтарилган эди. Унда айтилишича, жамоат транспорти ҳайдовчиларининг етишмаслиги жиддий муаммо бўлиб, бунга асосий сабаб маошларнинг пастлигидир», — дейилади шаҳар мэриясидан.

Бишкекда 1 ноябрдан автобус ва троллейбусларда йўл ҳақи 11 сўмга оширилди. Бишкек шаҳар кенгаши депутатлари тарифларни ошириш тўғрисидаги қарорни 10 йилдан бери йўл ҳақи ўзгармаганлиги билан изоҳлади. Бу орада  ёқилғи, автомобил эҳтиёт қисмлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошган.