Бишкек: Европа банки март ойида чиқинди саралаш заводини қуриш учун тендер эълон қилади

285

Европа реканструкция ва тараққиёт банки (ЕРТБ) 15-март куни Бишкекда чиқиндиларни саралаш заводи қурилиши бўйича тендер эълон қилади. Бу ҳақда шаҳар мэриясининг  матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бу ҳақдаги баёнот Европа банки сайтида 10-феврал куни эълон қилинган. Завод қурилиши бўйича тендер Европа банкининг харид қоидаларига мувофиқ ўтказилади.

Завод 2014-йилда Бишкекдаги чиқинди муаммосини ҳал қилиш учун ЕРТБ маблағи ҳисобидан қурилади. 2014-йилда бу мақсадда жами 22 миллион евро ажратилган.

Шундан 11 миллиони имтиёзли кредит, 3 миллиони банк гранти ва 8 миллиони Европа Иттифоқи гранти ҳисобланади.

«Бишкек санитария полигон»и раҳбари Адилет Маматовнинг “Клооп” мухбирига маълум қилишича, бўлажак тендер ҳозирда полигонда ишлаётган Эстониянинг Ehitusfirma Rand Ja Tuulberg AS компаниясига таъсир қилмайди.

“Тендер натижаларига кўра, ғолиб бўлган компания чиқиндини саралаш заводини лойиҳалаштиради ва қуради. Бу келишув Эстония компаниялари билан тузилган амалдаги келишувларга тааллуқли эмас”, — деди Маматов.

Ehitusfirma Rand Ja Tuulberg AS  компанияси полигонни қайта тиклаш ва янги санитария полигонини қуриш учун масъулдир.

Шаҳар чиқиндихонанинг рекультивация қилиш лойиҳаси 2020 йилда коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилган эди. 2021-йилнинг май ойида Бишкек мэрияси лойиҳа қайта тикланганини маълум қилди.

2021-йил октябрь ойида шаҳар мэри Айбек Жунушалиев Эстония компанияси билан шартномани бекор қилишга қарор қилди. Жунушалиев Эстония компанияси керакли ҳажмдаги ишларни бажара олмаганини айтди.

Тез орада компания чиқиндихонадан фойдаланишда давом этишини маълум қилди. Мэрия  компания икки ойлик чора-тадбирлар режасини ишлаб чиққанини ва ҳозирда чиқиндихонадаги ёнғинни бартараф этиш устида иш олиб бораётганини айтишган.

“Бишкекдаги қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш” лойиҳаси 2013-йилда имзоланган ва 2015-йилда парламент томонидан ратификация қилинган. Лойиҳага кўра, мавжуд чиқиндихона қайта тикланади, чиқиндиларни саралаш заводи қурилади.