Сўқулук: Калтакланган 2 ёшли болани ота-онасининг ҳақлари чекланди

353

Сўқулукда калтакланган икки ёшдаги Егорнинг ота-онасининг ҳақлари чекланди. Бу ҳақда «Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш лигаси» жамоат фондининг етакчиси Назгул Турдубекова Фейсбук саҳифасида билдирди.

Боланинг бундан кейинги ҳаётини аниқловчи комиссия Егорни ота-онасининг ҳамда бувисини эшитиб, болани ва тўрт ёшдаги опасини (тергов вақтида) вақтинча ғамхўрлик учун бувисига беришга қарор қилди.

Турдубекова «Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш лигаси» ҳамкорлар билан бирга Егорни зўравонликдан ҳимоя қилишга ёрдам бераётганини қўшимча қилди. Ташкилот бувига ва болаларга керакли муддатга турар жой ижарага олиб беришга ҳам ёрдам беради.

2 ёшли боланинг калтакланиши

Жорий йилнинг 3-февралида кечки соат тахминан 21:30ларда милицияга Соқулуқ ҳудудий касалхонасига қаттиқ калтакланган икки ёшли бола келтирилгани ҳақида маълумот тушган.

Қўли, оёғи куйиб, юзи-боши, бадани ва жинсий аъзоси кўкарган, кесилган ҳолдаги бола жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланган боланинг ота-онаси гумонланувчининг уйида мол боқувчи бўлиб ишлаган.

Икки ёшли болани калтаклашда гумонланиб 35 ёшдаги чорва хўжалигининг эгаси тергов муддатида қамоққа олинган.

Кейинчалик калтакланган боланинг онаси кўрсатмасини ўзгартириб, гумонланувчининг айби йўқлигини, дам олиш кунлари болаларни отасига қолдириб юрганини билдирган.

7-февралдаги матбуот анжуманида омбудсман институтининг аппарат етакчиси Аскат Азарбеков бола бунга қадар 19-январда ҳам қулоқ супраси зарарланиб, касалхонага тушганини билдирган. Ўша вақтда, Азарбековнинг билдиришича, «шифокорларга бола йиқилиб тушди» деб айтилган.

10-февралда калтакланган бола даволанаётган Бишкекдаги 3-болалар касалхонасининг бош шифокори Ақил Маманов Егорнинг аҳволи барқарор эканини маълум қилган.