Қирғизистоннинг энг йирик интернет провайдери «Кыргызтелеком» ширкати «Фергана.ру» ахборот сайтига қўйилган тўсиқни олиб ташлади. Сайт «халқаро адоватни қўзғаганликда» айбланиб, Қирғизистон худудида тўсилганди.
«Кыргызтелеком»нинг тижорий директори Ақил Туголбаев Kloop.kg билан суҳбатда «Фергана.ру» сайти 11 апрел куни очилганини билдирди.
«Бугун юристлар тўсиқ олиб ташланиши учун бизнинг қаршилигимиз йўқлиги ҳақида хулоса беришди. Бугун сайт ишлаши керак», — деди Туголбаев.
«Мегалайн» интернет провайдери ходими компания фойдаланувчилари учун сайтдан 10 апрел куни тўсиқни олиб ташлаганини билдирди.
«Менга бугун тушда сайтнинг очилганини тасдиқловчи қоғозни олиб келишди», — деди ходим.
Март ойининг сўнггида «Кыргызтелеком» ширкати тижорий директори Ақил Токолбаев «Фергана.ру»ни очиш ҳақида суд ҳукми чиқарилса, ширкат тўсиқни олиб ташлашини билдирганди.
Марказий Осиё янгиликларини ёритиб борувчи порталнинг ўзи 201 йилнинг ноябр ойидан буён Қирғизистон худудида тўсиқни олиб ташлаш учун курашиб келади.
Манбани ёпиш ташаббуси 2011 йилнинг июн ойида парламент депутатлари тарафидан қўлланганди. Депутатлар ўшанда бу қарорни Қирғизистон манфаатларини ҳимоя қилиш билан изоҳлагандилар.
Парламент қарори 2012 йилнинг 21 февралида ҳукуматнинг сайтни тўсиш ҳақидаги қароридан сўнг ўз ижросини топди.
Авторы: Нуржамал Джанибекова