Транспорт министрлиги Ўшдаги йўлларни таъмирлашни ваъда қилди

568

IMG_7599_1-450x300
Транспорт министрлиги Ўшдаги йўлларни 1 майгача таъмирдан ўтказишни ваъда қилди. Бу билдирув Ўш мэри танқидидан сўнг янгради.

Транспорт министрлиги қошидаги йўл хўжалиги департаменти Ўш мэри Мелис Мирзақматов танқидига жавоб берди — мэр министрликни шаҳардаги қаровсиз қолган йўллар учун танқид қилаётган эди.

Департамент тарқатган баёнотда министрлик қошидаги 57 чақирим йўлнинг 14 чақирими 1 майгача тўлиқ таъмирдан ўтиши ёзилган.

Ўз ўрнида министрлик Ўш мэриясига раддия ҳам бериб, жанубий пойтахт ҳокимияти ўз йўллари таъмирини бошламаганини билдирди.

«Ҳозирги кунда Ўш областида Транспорт ва коммуникация министрлиги қошидаги бўлимлар таъмир ишларини олиб боряпти. Ўш мэрияси қармоғидаги 513 чақирим йўлнинг таъмирлаш ишлари ҳали бошлангани йўқ», — деб ёзилади министрлик тарқатган баёнотда.

Ўш шаҳар мэри Мирзакматов ва Транспорт министрлиги ўртасидаги танқидлар алмашуви 9 апрел куни бошланганди.

«Шаҳарликларга Ўшда мэриянинг эмас, балки Транспорт министрлиги қармоғидаги йўлларнинг ҳароб аҳволда эканини тушунтиришимиз керак», — деганди мэр бу учун марказий ҳукуматни танқид қилар экан.

Ўш мэрияси маълумотларига кўра, шаҳарнинг 57 чақирим йўли Транспорт министрлигига қарашли.

«Иссиқ кунлар келиши билан кўпчилик шаҳарликлар ёмон йўллардан нолияпти. Ҳаммамиз ушбу масалани ечиш учун тезкор ҳаракатларни бажаришимиз лозим. Шаҳарликларга қулайликлар яратиш учун мэрия бор имкониятини ишга солади», — деб Мирзакматов сўзларидан иқтибос келтиради шаҳар мэрияси сайти.

Ҳокимият маълумотларига кўра, шаҳарда 500 киломертга яқин йўл бор, унинг 60% асфаль билан қопланган.

Мелис Мырзакматов — 2010 йилги инқилобдан сўнг лавозимини сақлаб қолган ягона шаҳар бошчиси.

Ўшандан буён унинг марказий ҳокимият билан алоқалари қийин кечан, 2012 йилда эса шаҳар бошчиси сайловларда мухолифтдаги «Ата-Журт» партиясини қўллаганди.

Авторы: Зарема Султанбекова