Мухолифат ғалаба қозонган уч шаҳар кенгаши тарқатилди

558

elections-1
Қирғизистон президенти Майлуу-Суу, Кўк-Жангақ ва Новқат шаҳар кенгашлари мэрни сайлашда бир қарорга кела олмаганлари учун уларни тарқатиб юборди — мазкур барча кенгашларда мухолифат ғалаба қозонганди.

Ўш областининг Майлуу-Суу, Кўк-Жангақ ва Новқат яшовчилари 26 май куни яна сайловга қатнашади — аввалги сайловлар ўтганига ярим йил ҳам бўлмаган эди.

Кенгашларнинг тарқашига депутатларнинг мэр танлашда бир қарорга кела олмаганлари бўлган.

«Маҳаллий кенгаш тарафидан маҳаллий ижрочи органлар бошчиларини танлаш қарорига мувофиқ [...] фармон қилинади: Марказий комиссиянинг Қирғизистонда реферундум ва сайлов ўтказиш таклифини қабул қилиб, қуйидаги маҳаллий кенгашлар тарқатилсин», — деб ёзилади Марказий комиссия тарқатган баёнотда.

2012 йилнинг нояб ойида ўтган маҳаллий сайловларда Майлуу-Сууда «Ата-Журт», Новқатда — «Республика», Кўк Жангакда эса — маҳаллий коммунистлар ғалаба қозонганди.

Уч шаҳар кенгашидан ташқари, давлат бўйлаб яна олти айил кенгашлари ҳам тарқатилди.

Марказий комиссия уюштириш ишлар бўлими бошчиси Болот Максутбаев кенгашларнинг тарқатилиши унда мухолифатнинг ғалаба қозонганлиги билан боғлиқ эмаслигини билдирди.

Мухолифатдаги партияларнинг ўзлари ҳозирча масала юзасидан изоҳ бермаяпти.

«Республика» партияси вакиллари интервю беришдан бош тортган бир пайтда, «Ата-Журт» партияси матбуот котиби маҳаллий кенгашларнинг тарқагани ҳақида ҳеч нарса билмаслигини айтди.