Қамчи Колбаев устидан маҳкама бошланиш куни белгиланди

568

kolbaev2-450x258
Қамчи Колбаев устидан маҳкаманинг биринчи йиғини 18 апрел куни ўтади — Қирғизистон ҳукумати уни давлатдаги криминал авторитет етакчиларидан бири қатори ҳисоблайди. Колбаев 2012 йилнинг декабрида қўлга олинган ва ўшандан буён МХДҚ СИЗОсида сақланмоқда.

Қамчи Колбаев қурол ва наркотик моддалар тижорати билан шуғулланган жиноий гуруҳни ташкил қилишда айбланмоқда.

АҚШ ҳукумати тарафидан дунёнинг энг йирик наркотижоратчилари рўйхатига киритилган Колбаев бир вақтнинг ўзида Қирғизистон жиноят кодексининг етти банди бўйича айбланмоқда.

Унга қарши қўзғатилган ишлар ичида қурол ва наркотик тижорати билан бирга «одам ўғирлаш» ва «босқинчилик» жиноятлари ҳам бор.

Колбаев 2012 йилнинг декабрида Бирлашган Араб Амирликларида ихтиёрий равишда ўзини қирғиз ҳукуматига топширгандан сўнг Қирғизистонга олиб келинганди.

Қирғизистон ҳуқуқ тартибот органлари ва маҳкамалари Колбаев иши ҳақида матбуотга чекланган маълумотларни бериб, тергов ва қўлга олиш тафсилотларини очиқламай келаётганди.

18 апрелни Колбаев устидан маҳкама куни деб эълон қилган Қирғизистон Олий суд матбуот хизмати оммага маҳкама куни ва қаерда ўтиши ҳақидаги бир жумлалик матбуот релизини тарқатиш билан чекланди — маҳкаманинг биринчи йиғини 18 апрел куни Бишкекнинг Биринчи май район судида ўтади.

Ҳозирги вақтгача Колбаев иши жамоатчилик ва матбуот учун очиқ ёки ёпиқ ўтиши номаълум қолмоқда.

Сиёсатшунос Токтогул Какчикеев маҳкама Колбаевни оқлашини тахмин қилади — унга кўра, бунгача унинг икки марта қамоқдан қочгани ва бу учун жавобгарликка тортилмагани бунга далолат қилади.

Ҳукумат «Жиноий авторитет» деб тан олувчи Қамчи Колбаев 2012 йилнинг дакабр ойидан буён СИЗОда сақланяпти. Унинг қамоқда сақланиш муддатини икки марта — 8 декабрдан 8 январгача, кейинроқ яна бир ойга узайтиришганди.

Қирғизистоннинг энг йирик наркотижоратчиси ҳисобланган Колбаев сўнгги икки йилни Қирғизистон ташқарисида ўтказди.

Колбаев айбланаётган жиноятлар тизмаси:

•123. Одам ўғирлаш
•125. Озодликдан маҳрум этиш
•168. Босқинчилик
•231. Жиноий тўдаларни ташкил қилиш
•241. Ўқ отар қуролллар ҳамда портловчи моддаларни ноқонуний сақлаш, тарқатиш, ташиш
•247. Наркотикмоддаларни ноқонуний равишда сақлаш, тайёрлаш, ташиш.
•341. Ҳукумат вакилига зўравонлик кўрсатиш

Колбаев Қирғизистоннинг энг йирик наркотижоратчиларидан бири ҳисобланади, 2011 йили уни АҚШ ҳукумати дунёнинг энг йирик наркотижоратчилари қора рўйхатига киргизганди.

90чи йиллар сўнгида Колбаев Қирғизистон жиноят оламида ўз таъсирини кучайтириш учун Риспек Ахматбеков билан рақобатга киришган, бироқ Ахматбековга суиқасд қилиш ҳамда унинг икки сафдошини ўлдирганликда айбланган Колбаев 2000 йили 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.

2006 йили эса у қамоқдан қочиб кетган, бу ҳодисадан бир йил ўтиб Қирғизистон ҳукумати уни қидиришни тўхтатганди.

2010 йил инқилобигача Колбаев ярим яширин ҳаёт кечирди. 2008 йили у Норин областида етти бўз уйда катта байрам ўтказди. Айрим манбаларда байрамда ўша пайтаги давлат президенти Қуманбек Бакиев ишларини бошқарувчи бир неча мулозимнинг иштирок этгани айтилади.

2010 йилги инқилобдан сўнг Колбаев қўлга олинди. Бундан кўп ўтмай у қамоқдан яна қочди ва охир-оқибат Дубайда пайдо бўлганди.