«Одноклассники» қайта тикланди

595

IMG_0040-kopiya-600x350
Машҳур ижтимоий тармоқнинг «Твиттер»даги расмий саҳифаси «Однокласснининг» қарийб барча хизматлари қайта тикланганини хабар қилди. Сайт 4 апрелдан 5 апрелга ўтар кечаси ускуналардаги носозлик сабаб ишламай қолганди.

Ижтимоий тармоқ маъмуриятининг «Твиттерда» хабар қилишича, сайтнинг барча қисми фаолияти қайта тикланган, фойдаланувчилар маълумотлари, хабарлари, янгиликлар лентаси — бунинг барчаси ўз ҳолига келтирилган.

Аввалроқ «Одноклассникининг» матбуот котиби Мария Лапук фойдаланувчиларнинг барча маълумотлари сақланиб қолишини хабарлаганди.

Лапук 5 апрел куни сайтнинг ускуналардаги носозликлар сабаб ишламаётганини билдириб, фойдаланувчиларнинг хакерлар ҳужуми ҳақидаги тахминларни рад этганди.

5 апрел куни сайтнинг қарийб барча хизматлари ишламаётган эди. Хабарлар жўнатиш, ўйинлар ўйнаш, мусиқа тинглаш, ўзгалар саҳифасига ташриф буюриш — бунинг барчасини бажариш сайтда имконсиз қолаётган эди.

Бунинг ўрнига сайтнинг яқин орада қайта ишга тушиши ҳақидаги ёзув пайдо бўлаётган эди.

«Техник ишлар олиб борилаётгани учун, сайтда носозликар кузатилиши мумкин. Ноқулайликлар учун узр сўраймиз», — деган ёзувни ўша куни сайтга кирмоқчи бўлганлар кузатишди.

Россия матбуротида тарқаган хабарларда бир неча кун аввал “Ростелеком” провайдери ижтимоий тармоққа Рязан ва Орловский вилоятларида тўсиқ қўйгани айтилганди. Тармоққа киришга ҳаракат бўлганда унда маҳкама қарорига кўра сайтнинг “экстремистик” деб топилгани ҳақида ёзув пайдо бўлаётган эди.

Кейинчалик “Ростелеком” тўсиқни дастурий носозлик эканини билдирганди.

«Одноклассники» нафақат Россияда машҳур — Kloop.kg мухбирларининг сўнгги тадқиқотларга таяниб баҳолашича, мазкур ижтимоий тармоқдан 250 мингга яқин қирғизистонлик фойдаланади.

«М-Вектор» тадқиқот ширкати ўтган йили «Одноклассники»ни Қирғизистонда энг кўп ташриф буюриладиган сайт деб атаганди.

Муаллиф: Зарема Султанбекова