«Фридом Хаус» қирғизистонлик қизларнинг четга чиқишига тақиқни «дискриминация» деб атади

615

MG_6670

Американинг «Фридом Хаус» нодавлат ташкилоти 23 ёшгача бўлган қизларнинг ота-онаси рухсатисиз хорижга чиқишини маън этишни кўзда тутган қарор лойиҳасини «дискриминацион» деб атади. Таклиф ташаббускори Иргал Кадиралиева бу тариқа қизларни зўравонликдан «ҳимоя» қилаётганини айтади.

Парламентнинг халқаро алоқалар бўйича қўмитаси 4 март куни «Қирғизистон Республикасидан ташқарига чиқаётган фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари» қонун лойиҳасини қайта ишлашга юборди.

«Фридом Хаус» ташкилотининг махсус маслаҳатчиси Алмаз Эсенгельдиев депутат Қадиралиеванинг ташаббусини «ғалати» деб ҳисоблайди.

«Бизнинг мигрант қизларимизга хорижда бир неча йилдан буён зўравонлик кўрсатаётганларни қўлга олиш ҳақида ўйлаш ўрнига, мулозимлар навбатдаги марта одамларни ҳаракатланиш ҳуқуқини чекламоқчи», — дейди Эсенгельдиев.

У «Патриот» ҳаракатини назарда тутяпти — қирғизистонлик йигитлар ўз ҳамюртлари устидан кулиб уни видеога олган ва интернетга жойлаштирганди.

Кадыралиева ўз ташаббусини «патриотлардан» жабр тортган қиз номига бағишлаб, «Сапаргуль» деб номлаган.

Аввалроқ депутат Kloop.kg билан суҳбатда ташаббуси орқали қирғизистонлик ёш қизларни хориждаги қуллик ва зўравонликдан ҳимоя қилмоқчи эканини билдирганди.

Кадыралиева ўшанда ишга ёки ўқишга расман ташриф орқали отланганларга чеклов қўйилмаслигини айтганди.

Депутат ташаббуси 2012 йилдан буён ҳуқуқ ҳимоячилари ва фаоллар тарафидан «қонунга хилоф» деб танқид қилиниб келади.

Муаллиф: Зарема Султанбекова