Граната туфайли бармоғини йўқотган милиционер ҳалок бўлди

575

kyrgyzstan-450x256
Кўчада топиб олган гранатанинг портлаши оқибатида қўл панжасидан айрилган милиция майори Шамиль Усубалиев касалхонада ҳалок бўлди.

Бишкек ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Бакит Сеитов 7 апрел куни эрталаб милиция ходимининг қурбон бўлганини Kloop.kg мухбири билан суҳбатда тасдиқлади.

«У кўплаб тана жароҳати олганди. Унинг ички органлари ишдан чиқди» — деди Сеитов.

Ички ишлар министрлиги матбуот хизмати ходими Эрнис Осмонбаев министрлик қурбон бўлган ходим оиласига товон пули тўлашини, бироқ унинг миқдори ҳозирча аниқланмаганини билдирди.

«Албатта товон тўланади, бироқ унинг миқдори аниқмас», — дейди Осмонбаев.

Усубалиев номаълум ашёлар солинган ҳалтани 30 март куни топиб олган ва у билан «Ак-Орго» мавзеида жойлашган милициянинг шаҳар бўлими томон йўл олган.

Офицер милиция бўлими биносига кирганда қўлидаги ҳалта портлаган — бунинг оқибатида Усубалиев қўл панжасидан айрилган ва юзидан куюк олган.

Портлаш пайтида милиция майори ёнида бўлган бир аёл ҳам жароҳат олган, бироқ шифокорлар унинг аҳволи «мўътадил» эканини айтишмоқда.

Ички ишлар министрлиги матбуот хизмати инспектори Эрнис Осмонбаев Kloop.kg билан суҳбатда тергов ҳалта ичида граната бўлганини ва унинг портлаши сабабидан Усубалиев жароҳат олганини тахмин қилаётганини билдирди.

«Портлаш туйфайли милиционер қўлидаги бир панжасидан айрилди [...] бу иш бўйича қатор экспертизалар белгиланди», — деди матбуот хизмати ходими.

Осмонбаев ИИМ ҳалок бўлган милиционерга шубҳасиз товон пули тўлашини, бироқ тўлов пули миқдори ҳозир аниқланмаганини айтди.

ИИМ вакили тергов маҳфийлигини айтиб, бу иш юзасидан гумонланаётганлар исмини ошкор қилмади.