Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси махсус хизматга қабул қилиш учун номзодларни танловчи Ваколат ҳайъати фаолиятини қайта йўлга қўйди. МХДҚ 2006 йилда ҳайъат фаолияти тўхтатилгандан сўнг, хизматга «чекистликка» нолойиқ кимсалар қабул қилина бошлаганини билдирди.
Хавфсизлик хизматига қабул қилишда номзодларни танлаш ҳайъати 1 апрел куни биринчи йиғинини ўтказганини хабар қилди МХДҚ.
Муассаса тарқатган баёнотда Ваколат ҳайъти 2006 йилда ўз фаолиятини тўхтатгани ва бунинг оқибатида кадрлар масаласи якка тартибда ҳал қилина бошлагани ёзилади.
«Бу ўз ўрнида хизматда маънавий ва профессионал жиҳатдан чекистлик талабларига жавоб бермаган ёш кадрларнинг ошишига олиб келган», — дейилади баёнотда.
Ваколат ҳайъати МХДҚ Марказий маъмурияти бошчилари ва унинг офицерлик таркибидаги вакиллардан таркиб топган.
Матбуот хизматининг хабарлашича, Ваколат ҳайъати хизматининг тиккаланишидан асосий мақсад хизматдаги кадрлар масаласини ижобий тарафга ўзгартириш, махсус хизмат «спецификасидан» келиб чиқиб унга мутахассисларни танлаш бўлган.
«МХДҚга Ватанига содиқ, синовларга саботли профессионаллар керак», — деб ёзилади хабарда.