Ҳукумат Рус драма театри биносидаги бар ва кафени ёпишни талаб қилмоқда

628

Техник хавфсизлик давлат инспекцияси Рус драма театри биноси атрофидаги «ноқонуний» қурилган «Барсук» бари, «40х40» караокеси ва «Старый Эдгар» кафеларининг ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилишига сабаб бўлаётгани учун, уларни бузишни талаб қилиб маҳкамага қарор юборган.

Инпекция Биринчи май район судига Рус драма театри атрофида қурилган кафеларнинг ноқонунийлигини даъво қилиб, уларни бузиш қарорини юборган.

«У ерда қурилган караоке, кафе бунинг барчаси ноқонуний қурилган. “Старый Эдгар” ҳам қонунларга хилоф равишда қурилган», — деди Бишкек шаҳар техник ва экологик хавфсизлик худудий бошқармаси бош мутахассиси Тинай Нургазиев.

Инпекцияга кўра, қурилмалар ёнғин учун хавфли — мутахассис 18 декабрда театр биносида ёнғин бўлгани ва кафеларнинг ўт ўчирувчиларнинг ёнғинга қарши курашишига ҳалал берганини айтади.

Нургазиев театр директори инспекция ходимларини ҳужжатларга яқинлаштирмаётганини ва текширувларга тўсқинлик қилаётганини айтади.

«Барсук» кўнгилочар кафе-бари маъмурияти давлат инспекцияси қарорини судда баҳслашишга тайёр эканини билдирди.

Сўнгги бир ой ичида ҳукумат театрдаги қонунбузарликларга икки марта эътибор қаратди — аввалроқ шаҳар мэрияси театр рекламалари қирғиз тилдаги текстни ўз ичига олмагани учун, уларни олиб ташлаш қарорини берганди.

Ўз ўрнида театр директори уни ишдан олишга ҳаракат қилишаётганини билдирмоқда.

«Мени директорликдан олишгандан кейин, кўрасиз — спектакльлар олиб ташланади, Рус драма театри спектакльларсиз, овозсиз, светсиз қолади, ҳашаматли бинодан бўлак нарса қолмайди», — дейди Воробьев.