Атамбаев Жалолободдаги митингчилар билан учрашди

594

Қирғизистон Президенти Жалолободда митинг ўтказаётган «Ата-Журт» партияси тарафдорлари билан учрашди. Атамбаев мухолафат партияси етакчилари устидан ўтаётган маҳкамага босим ўтказмасликни билдирди.

Президент билан учрашувда турли маълумотларда 500дан 1500гача «Ата-Журт» тарафдорлари йиғилгани айтилмоқда.

Давлат бошчиси партиянинг уч етакчиси устидан ҳокимиятни босиб олишликда айбланиб ўтаётган маҳкама ишларига аралаша олмаслигини билдирган.

«Сиз оқлашликни сўраяпсиз. Аҳир бу суд ҳукми бўлади, мен маҳкамага босим ўтказмоқчи эмасман. Мен қонунни бузишни хоҳламайман», — дея президент сўзларидан иқтибос келтиради «КирТАГ» ахборот агентлиги.

Гувоҳлар Президентнинг митингчилар олдида 20-30 дақиқага яқин сўзлаганини аймоқдалар.

Атамбаев билан учрашувдан сўнг Kloop.kg билан суҳбатлашган «Ата-Журт» партияси вакили Жалолободда митинглар давом этишини билдирди.

Шунингдек Бишкекда ҳам митинглар ўтиши кутилмоқда.

Президент маъмурияти матбуот котиби Алмаз Усенов сўзларига кўра, Президентнинг Жалоолобод областига ташрифидан асосий мақсад Олабуқа районидаги янги ҳарбий бўлимнинг очилиши бўлган.

Сўнгги дамгача Атамбаевнинг мухолафатчилар билан учрашиш ёки учрашмаслиги номаълум қолаётган эди.

“Ата-Журт” раҳнамолари 3 октябрда Бишкек марказий майдонида “Кумтор” олтин конини миллийлаштириш борасида ўтказилган митингдан кейин қўлга олинган эди.

Kloop.kg мухбирлари баҳосига кўра, намойишда мингга яқин одам иштирок этган.

Норозилик акцияси вақтида митинг қатнашчиларининг бир қисми мухолифатчилар билан бирга ҳокимият биноси атрофидаги деворлардан ошиб ўтишган ва ичкарига киришга уринган, бироқ улар қўриқчилар ҳамда милиция тарафидан сиқиб чиқарилган.