Нуртазин Жетибаев президент иш бошқарувчисининг биринчи ўринбосари бўлди

357

Футбол федерациясининг собиқ бош котиби Нуртазин Жетибаев президент иш бошқарувчисининг биринчи ўринбосари бўлиб тайинланди. Бу ҳақда президент маъмуриятининг сайтида маълум қилинди.

Нуртазин Жетибаев

Мазкур буйруққа президент Садир Жапаров қўл қўйди.

Аввал бу хизматни Тилек Батирканов бажариб келган. Энди у президентнинг иш бошқарувчиси бўлиб тайинланди. Жетибаев ўз вақтида ҳукуматга қарашли Давлат рўйхатга олиш хизмати етакчисининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

Нуртазин Жетибаев турли тармоқларда ишлаган. 2008-2012-йиллари Футбол федерациясининг бош котиби бўлган, кейин Бош прокуратуранинг иш бошқармасининг етакчиси бўлиб ишлаган, 2019-йилдан бери эса Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қошидаги лойиҳани амалга ошириш гуруҳининг етакчиси бўлган.