Президентнинг матбуот котиби: Айгул Жапарова Токтобубу Оргалча билан таниш бўлмаган

319
Айгул Жапарова / Токтобубу Оргалча

Президентнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев «Альянс» партиясининг номзоди  Токтобубу Оргалча давлат раҳбарининг турмуш ўртоғи Айгул Жапарованинг «дугонаси» деган маълумотни инкор қилди.

«Биринчи хоним Айгүль Жапарованинг Токтобубу Оргалча билан ҳеч қандай алоқаси йўқ ва у билан ҳеч қачон танишмаган», — деди Султанбаев.

Шунингдек матбуот котиби Марказий сайлов комиссиясининг гендер коватасини таъминлаш бўйича қарорларини «сиёсатлаштиришнинг, бунинг устига, чайқовчилик қилишнинг кераши йўқ» деб қўшимча қилди.

Президентнинг «аяши» ва гендер квотаси

Оргалча президентнинг оиласи билан алоқаси бор бўлгани ҳақидаги маълумот дастлаб 2020-йилнинг октябрь воқеаларида айтила бошлаган. Унда Оргалчага тегишли «Шидир Жол Кей Джи» компаниясининг автобуслари Садир Жапаровнинг тарафдорларини ташиб юргани маълум қилинган.

2021-йилнинг июнь ойида эса Бишкекдаги маршруткалар иш ташлаган вақтда Айгул Жапаровага тегишли «Умут булағи» жамоатчилик фонди 20 автобусни ёллаб, шаҳарликларни бепул ташиган. Мазкур автобуслар «Шидир Жол Кей Джи» компаниясига тегишли бўлиб чиққан.

Шу билан бирга, «Шидир Жол Кей Джи»нинг вакили Нургази Балтабаев улар автобуслар учун ижара ҳақини олишмаганини, «Умут булағи» фақатгина 60 литрдан ёқилғи мойи қуйиб берганини билдирган.

Аммо Kaktus.media нашри компания Бишкек мэриясига автопаркнинг ҳудудини фойдалангани учун 1 млрд сомдан ортиқ қарзи борлигини таъкидлаган. Бундан ташқари «Шидир Жол Кей Джи» бир неча рейслар бўйича автобусларни юргизишни истаб, шаҳар ҳокимияти билан тортишув бўлгани айтилган.

Парламент сайлови арафасидаги дебатларда эса «Ата Мекен» партиясининг номзоди Али Токтакунов ҳам Оргалчани президент Садир Жапаровнинг «аяши» деб атаган.

«“Альянс”, сизлар ўзингларни мухолифат деб атадинглар, аммо таркибингларда президентнинг собиқ кенгашчиси Медетбек Букуев, президентнинг “аяши” Токтобубу Оргалча ҳамда ўтган йили “Мекеним Қирғизистон” партиясининг қамчисини чопган, коррупционерларни ҳимоя қилган бир гуруҳ одамлар бормоқда. Сизлар ҳақиқий мухолиф партиямисизларми, ҳукуматга яқин партиясизларми ёки “винегрет” партиясизларми?» — деб савол берган октакунов.

«Альянс»нинг номзоди Айсулуу Мамашова эса Оргалча ҳақидаги «миш-мишларга ишонмасликка» чақирган.

Оргалча билан президент Садыр Жапаровнинг оиласининг алоқаси «Альянс» партиясидан Жанар Ақаев мандат олмаслиги маълум бўлгандан кейин қизғин муҳокама қилина бошлади.

Чунки 15-декабрда Ақаевнинг ўрнига парламентга Токтобубу Оргалча келиши маълум бўлди.

Бу орада «Альянс» партияси МСКнинг 30%лик гендер квотаси» бўйича низомга ўзгартиришларни киргизган қароридан судга шикоят қиладиган бўлди. Жанар Ақаев эса «Марказий сайлов комиссияси адолатсиз буйруқни бажарди» деб билдирди. Номзод МСКнинг раҳбарияти «қарорни ўзгартириш учун комиссия аъзоларига босим қилди» деб ҳисоблайди.