Авторитаризм эмас, ҳокимиятнинг масъулияти — Султанбаев CIVICUS’нинг ҳисоботи ҳақида

338

Президент Садир Жапаровнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев Фуқаролик жамиятнинг *CIVICUS глобал альянсининг йиллик ҳисоботи бўйича «Клооп»нинг журналистига изоҳ берди.

CIVICUS —бу халқаро нотижорат ташкилот, миссияси — дунё юзида фуқаролик жамиятни ва фуқаровий фаолликни мустаҳкамлаш.

Ҳисоботда Марказий Осиё давлатларининг ҳукуматлари фуқаролик жамияти учун бусиз ҳам чекланган майдонни тизгинлаш, журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячиларни таҳдид қилиб, қўрқитиш тактикаси орқали яна ҳам чеклашни давом этаётгани айтилган.

«Қирғизистоннинг янги президенти даврида авторитар бошқарув кучайди», — деб таъкидлаган глобал альянс.

Мавзу бўйича: CIVICUS: Қирғизистонда янги президент даврида авторитар бошқарув кучайди

Султанбаев CIVICUS’нинг ҳисоботига изоҳ берар экан, «ҳукуматнинг масъулиятини ортириш бўйича мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларни авторитаризм тушунчаси билан бир қаторга қўйиб бўлмайди» деди.

«Маълум бўлишича, аввал тузилган давлат бошқарув тизимида бирорта ҳам “қарор қабул қилувчи марказлар” — бошқача айтганда, президент, ҳукумат ва Жогорку Кенеш мамлакатда бўлаётган воқелар учун тўлиқ масъулиятни олмаган», — деди у.

Давлат раҳбари матбуот котибининг таъкидлашича, ўзаро «кўрпани ўзига тортиш» ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилишни тўхтатиб, уч «қарор қабул қилиш маркази»нинг таъсири остидаги кадрлар сиёсати давлат органлари фаолиятидаги номутаносибликка олиб келган.

«Давлат бошқаруви тизимини тубдан ислоҳ қилиш, авваламбор, бундай ҳолатларга барҳам беришга қаратилган бўлиб, мамлакатимизда аниқ вертикал ҳокимият тузилмаси барпо этилди ва унинг ўзига хос масъулияти белгилаб олинди»,  – деди Султонбоев.

У ҳукуматдагиларнинг фаолияти биринчи навбатда кучли давлатда яшаган фуқароларнинг ҳаёт даражасини ортиришга йўналтирилган деб қўшимча қилди.

Аввалроқ 13-декабрда ҳокимиятни кучлантириш ҳақида минкаб етакчисининг ўринбосари Эдиль Байсалов ҳам фикрни билдирган.

Унинг айтишича, Қирғизистонга Садир Жапаров киришган тартиб етарсиз бўлиб келган. Аммо унинг айтишича, буни авторитаризм деб атаб бўлмайди.

«Аввалги йиллари ҳамма Қирғизистонда самарали давлат бошқарув йўқ, амалга ошири дисциплинаси йўқолди деб шикоят қилишган. Баримиз пандемиянинг келишига тайёргарлик деярлик йўқ бўлганига баримиз гувоҳ бўлганмиз. Бизни қулаётган давлат деб аташаётган бўлса нима дердик […] Давлат раҳбари, элкнинг аксарияти, барча масъулиятли сиёсий кучлар бундан кейин бундай яшаб бўлмайди дейишмоқда. Шу сабабдан биз ҳукуматни кучайтирдик, аммо бу авторитаризм деб аталмайди», — деб билдирган Байсалов.

Байсаловнинг фикрига қарамай Жогорку Кенешнинг олтинчи чақирилиш депутатлари аввалроқ Қирғизистон авторитар давлатга айланиб бораётганини тез-тез таъкидлашган.

Масалан, депутат Наталья Никитенко президентнинг ваколатли ҳақларини кучатувчи янги Конституция муҳокама қилинаётганда, у «шунчалик қаттиқ танқид эшитиб кўрмаганини», аммо «бундай чеклов ва мувозанат тизими бузилгани» ошкор бўлганини айтган.

Ҳалқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ҳам Қирғизистонда авторитар режим ўрнамоқда деган хавотирларини билдиришган. Freedom House нодавлат ташкилоти баёнотини эълон қилиб, унда охирги 11 йилда Қирғизистонни биринчи марта эркин бўлмаган давлатлар категориясига киргизган.

«Қирғизистоннинг мақоми “қисман эркин давлатдан” “эркин бўлмаган” давлатларнинг қаторига тушган. Чунки “ифлос” ўтказилган парламент сайловининг натижаси сиёсий босим ва таҳдид билан ўтиб, ҳукуматни судланган жиноятси, тарафдорларининг ёрдами билан қамоқдан чиққан миллатчиларнинг лидери босиб олган», – деб ёзилган ҳисоботда.