CIVICUS: Қирғизистонда янги президент даврида авторитар бошқарув кучайди

Фуқаролик жамиятининг глобал CIVICUS альянси дунёдаги фуқаролик жамиятларнинг вазияти ҳақида 2021-йилга нисбатан баёнотини эълон қилди.

Баёнотнинг бир қисми Европа ва Марказий Осиёдаги давлатларга бағишланган. Ҳужжатда Марказий Осиё давлатларининг ҳукуматлари фуқаролик жамияти учун бусиз ҳам чекланган ҳудудларга босим қилиб, журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячиларини таҳдид қилиш тактикаси орқали яна ҳам чеклашни давом эттираётгани айтилади.

«Қирғизистоннинг янги президенти даврида авторитар бошқарув кучайди», — деб таъкидлади глобал альянс.

АРТ: Татьяна Зеленская

CIVICUS’нинг маълумотига кўра, Марказий Осиёда ҳукуматни танқид қилганлар таъқибга учраган. Ҳукумат уюшган онлайн ҳужумларни, аноним қўрқитувларни, кузатувларни, қамоққа олишларни, тазйиқларни ҳамда сиёсий асосдаги айбловлар билан қамоққа олишлардан фойдаланган.

Фуқаролик жамиятнинг фаоллари, мустақил журналистлар, блогерлар, ҳуқуқ ҳимоячилари, юристлар, тинчлик намойишчилари ва бошқа ҳукуматни танқид қилганлар таъқибга учраган.

Шунингдек CIVICUS Марказий Осиё давлатларининг ҳукумати веб-сайтларни асоссиз тўсиш орқали ахборот алмашиш ва тарқатишни кўп бора чеклашганини таъкидлади.

«Марказий Осиёнинг бир қатор давлатларида, жумладан Қозоғистонда ва Қирғизистонда қабул қилинган янги қонунлар, ўта муҳим  онлайн-контентни цензура қилишга йўналтирилган қўшимча чекловларни киргизади», — деб билдиради глобал альянс.

Бундан ташқари, CIVICUS’нинг баёнотида Қирғизистонда чекловга алоқадор икки қонун тез орада қабул қилингани айтилади.

Биринчиси — бу «амалдорларни танқиддан ҳимоя қилиш учун цензура инструменти» деб аталган фейк ахборотга қарши қонун.

Татьяна Зеленскаянинг иллюстрацияси.

Иккинчиси — нотижорий  ташкилотларнинг молиявий ҳисоботининг янги схемасини киргизган қонун, у ноҳукумат ташкилотларнинг давлат тарафидан назорат қилишини кучайишга олиб келиши мумкин.

CIVICUS —бу халқаро нотижорий ташкилот, миссияси — дунё юзида фуқаролик жамиятни ва фуқаролик фаолиятни мустаҳкамлаш.

Ташкилотга 1993-йили асос солинган. Штаб-квартираси Жанубий Африкадаги Йоханнесбург шаҳрида жойлашган, шунингдек Женевада ҳамда Нью-Йоркда ҳам идоралари мавжуд.  CIVICUS’нинг 175 давлатда 8500 нафардан ортиқ аъзоси бор.