«135 минг доллар». Октябрь туман ИИБнинг қидирувдаги ходими қўлга олинди

339

МХДҚнинг матбуот хизмати 13-декабрда Октябрь туман ички ишлар бошқармасининг қидирувда бўлган ходими қўлга олинганини билдирди. У ўта йирик миқдордаги товламачиликда гуомнланиб, 9-декабрда қидирувга берилган.

Қўлга олинган Октябрь туман ИИБнинг ходими. Сурат: МХДҚнинг матбуот хизмати

Махсус хизматнинг маълумотига кўра, Октябрь туман ИИБ ходимининг устидан МХДҚга шикоят билан О.А. номли фуқаро мурожаат қилган. Шикоят эгаси С.Р. исмли ходим лавозимидан фойдаланиб, унинг 135 минг АҚШ долларини алдаб олиб, ҳар қандай баҳона билан қайтариб бермаётганини айтган.

Гумонланувчига нисбатан «лавозимни суиистеъмол қилиб ўта йирик миқдорда қилинган товламачилик» моддаси билан судгача тергов очилган. Биринчи май туман суди унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини сиртдан чиқарган эди.

Махсус хизмат тергов тадбирлари асосида қидирувда юрган гумонланувчи Чуй вилоятининг Аламудун туманининг Бешкунгай қишлоғида қўлга олиб, МХДҚнинг вақтинча ушлаб туриш жойига киргизилганини билдирди. Тергов ишлари давом этмоқда.