ФҲВ: Новопорковка қишлоғида содир бўлган ёнғин оқибатида икки киши ҳалок бўлди

324

Вафқулодда ҳолатлар вазирлигининг матбуот хизмати 14-декабрь куни тонг маҳалида Чуйнинг Иссиқота туманида ёнғин оқибатила икки киши вафот этганини билдирди.

Маълумотларга кўра, Новопакровка қишлоғининг Ленин кўчасида жойлашган кафелардан бирида ёнғин чиқиб, қоравулнинг 6 квадрат метрлик хонаси тўлиғи билан ёниб кетган. Кафенинг икки ходими воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ёниб кетган кафе. Сурат ФҲВ матбуот хизмати

ФҲВдан ёнғин соат 6:30да чекловга олиниб, 6:50да бутунлай ўчирилгани қўшимча қилинди. Айни вақтда фожеанинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.

Жорий йилнинг 6-декабрь куни соат Иссиқкўл вилоятининг Чўлпонота шаҳрида уй ёниб, бир киши ҳалок бўлган. Унда Чўлпонотадаги Ақматбай-Ата кўчасида жойлашган уйнинг 50 квадрат метр хонаси ёниб, 63 ёшдаги одам вафот этган. Ёнғин электр симининг қисқа туташувидан чиққани маълум бўлган.