ОАВлар қочқин президент Асқар Ақаев Қирғизистонга келганини хабар қилди

317

14-декабрда бир қатор ОАВлар шахсий манбаларига таяниб қочқин президент Асқар Ақаев яна Қирғизистонга келгани ҳақида хабар тарқатди. Маълумотга кўра, Ақаев Москва — Бишкек рейси билан  14-декабрда соат 4:40да пойтахтга қўнди.

Собиқ президентнинг Қирғизистонга келгани ҳақидаги маълумотни «АКИпресс» нашри Ақаевнинг яқинларидан ҳам тасдиқлаган. Нашр Ақаев ватанига кичик ўғли Илим билан бирга қайтган.

Асқар Ақаев Қирғизистонга нима сабабан қайтгани ҳозирча номаълум. МХДҚ бош бўлган давлатнинг ҳуқуқ тартибот органлари эса Ақаевнинг давлатга қайтиб келганини тасдиқлагани ҳам, рад қилгани ҳам йўқ.

«Азаттык» нашри Ақаевнинг яқинларига таяниб, у терговга кўрсатма бериш учун келганини ёзди. У Қирғизистонда беш-олти кун бўлиши хабар қилинди.

Бу қочқин президентнинг Қирғизистонга икки марта келиши. Бунга қадар жорий йилнинг 2-августида ҳам келган. Ўшанда Ақаевни аэропортдан МХДҚнинг ходимлари кутиб олиб, «Қумтўр иши бўйича терговга» олиб кетган.

Асқар Акаев 2 август куни МХДҚдаги сўроқдан кейин журналистларга интервью бермоқда. Фото: «Клооп»

Собиқ президент терговдан чиққандан кейин Садир Жапаров билан учрашиб, 8-августда Москвага учиб кетган, аммо ватанига қайтиб келиш нияти борлигини айтган.

Ақаевнинг келиши жамоатчиликда катта резонанс яратган. Айрим сиёсатчилар Ақаевнинг 15 йиллик бошқарувида қилган жиноятларини унутмасликка чақиришган.

Ақаев Қумтўр конини атрофидаги воқелар бўйича қирғизистонликлардан кечирим сўраган. Айни вақтда, у жиноятлар бўйича жавобгарликни ўша вақтдаги ҳукуматга юклаган.

Ақаев 15 йиллик бошқарувидан, кузатувчилар томонидан “тоза” эмас деб топилган парламент сайловидан кейин 2005-йили ҳокимиятдан ажраб, оиласи билан Россияга кўчиб кетган. Кейинчалик, 2019-йили 2005-йилнинг 24-мартида ўтган «Лола революцияси» бўйича фикр билдирган.

Собиқ президент қаршилик акцияси иштирокчиларининг кўпи  «криминал вакиллари» бўлган деб билдирган — бу ҳақда унга хабар беришган, бундан ташқари «бу кўриниб турган». Ақаев қаршиликка чиққанларга қарши куч қўлланишни тавсия қилишганини, аммо у бундай қилишдан бош тортиб, қурбонликка йўл бермаслик учун давлатдан чиқиб кетганини айтган.

Адолатсиз сайловларга қарши оммавий митинглар Ақаевни оиласи билан мамлакатни тарк этиб, Россиядан бошпана олишга олиб келди ва у ерда президентликдан воз кечди.