Устав капитали 100 млн сом. «Буюк кўчманларнинг мероси» миллий холдинги тузилди

309

Минстрлар кабинетининг матбуот хизмати 14-декабрда минкаб етакчиси Ақилбек Жапаров «Буюк кўчманлар мероси» миллий холдинг компаниясини ташкил қилиш ҳақидаги қарорга қўл қўйганини хабар қилди.

Минкабдан миллий холдинг президентнинг кон қазиш тармоғини реворма қилиш бўйича фармони асосида тузилганини тушунтиришди.

Холдинг нима мақсадда тузилди?

Минкабдан тушунтирилишича миллий холдингнинг асосий мақсади — бу халқаро тажрибани фойдаланиш орқали ер ости бойликларини фойдаланиш ҳамда унга алоқадор иқтисодий тармоқлардаги лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат ресурсларини максимал тўплаштиришга лойиқ йирик интеграцияланган структурани тузиш.

«Буюк кўчманларнинг мероси» компаниясининг асосчиси қатори Молия вазирлиги чиқмоқда. Асос солингандан кейин компаниянинг устав капитали 100 млн сом миқдорида белгиланди.

2022-йили компаниянинг капитал миқдорини 1 млрд сомга етказиш режалаштирилмоқда. .

«Кон қазиш тармоғини ислоҳот қилиш масалалари ҳақида»ги фармонга Садир Жапаров 2021-йилнинг февралида қўл қўйган. Ҳужжат минкабга 2021-йилнинг 1-июлигача Қирғизистоннинг янги кон қазиш Кодексини ишлаб чиқиб, парламентга киргизиш мажбуриятини юклайди.

Унга кўра,  бундан кейин бирорта ҳам хорижий ишхона республикадаги кон бойликларини ишлатишга янги лицензия ололмайди. Кон қазиш «устав капиталига давлат 100 фоиз эгалик қилган миллий тоғ кон компаниялари» тарафидангина олиб борилади.

Кон қазиш фаолиятидаги реформанинг яна бир муҳим ўзгарилиши — бу хорижий компаниялар республикасининг ичида кон қазишга янги лиценция олишига тақиқ қўйиш.