Ўш вилоят милицияси 13-декабрда Қорасув шаҳрида «қуролли қароқчилик»да гумонланиб уч фуқаро қўлга олинганини хабар қилди. Гумондорлар маҳаллий тадбиркорга қурол тақаб, машинасни ҳайдаб қочган. Қуролли ўғирлик вақтида «Дэу-Лачетти» машинаси бутунлай ёниб кетган.
Маълумотга кўра, Ўш вилоят ИИБга Қорасув туманининг Савай қишлоғининг 39 ёшдаги турғуни ариза билан мурожаат қилган.
Унинг айтишича, 13-декабрь куни соат тахминан 09:50да Қорасув шаҳрининг Навоий кўчасида унга нотаниш икки киши ҳужум қилган. Улар жабрланувчининг кўкрагига тўпонча тақаб, «Мерседес-Бенц Спринтер» русумидаги машинасини ҳайдаб қочишга ҳаракат қилишган.
Вилоят милицияси тезкор-тергов ишларининг натижасида қароқчиликда гумонланиб аввал «Одам ўлдириш» ва «Ўқ отар қуролни ноқонуний сақлаш» моддалари билан икки карра судланган 32 ёшдаги Ш.М., аввал диний экстремизм бўйича судланган 48 ёшдаги А.У. ҳамда аввал «Ўғрилик» моддаси билан судланган 46 ёшдаги Р.Д. исмли фуқаролар қўлга олинганини билдирди.
Муассаса қўлга олинган фуқароларнинг ёнидан ноқонуний сақланган қурол-яроғ топилганини қўшимча қилди.
«Бир дона автоматик ўқ отар қурол, 5,45 мм калибрли 58 дона ўқ дори ва унинг 2 дона ўқ қутичаси, 24 дона ўқ дориси билан икки тўпонча, К-17 тўпончаси, 2 дона қора рангдаги ишлаб чиқарилган жойи номаълум рация, 6 дона махсус юз ниқоби ҳамда бир дона қалинлатилган шим далил қатори олинди», — деб билдиради Ўш вилоят ИИБи.
Бундан ташқари, воқеа бўлган ердан олинган буюмларга тегишли экспертизалар тайинланиб, жиноятда гумондор гуруҳ тарафидан қилинган жиноятларни аниқлаш бўйича тезкор тергов амаллари олиб борилаётганини таъкидлаб ўтди.