Бош прокуратура ИИВнинг Ички ҳарбийларидаги йирик коррупцияни аниқлади

319

Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ички қўшинларида барқарор коррупция схемасини аниқланди, деб хабар қилди 14 декабрь куни Бош прокуратура.

Назорат қилувчи органнинг маълум қилишича, аудиторлик текшируви натижасида ходимларнинг озиқ-овқат ва буюмлари учун мўлжалланган бюджет маблағлари ширкатлар ҳисобига ноқонуний равишда ўтказилганлиги аниқланган.

Кейинчалик бу пуллар амалдорлар томонидан ўзлаштирилган бўлиб, жами 33 миллион 946 минг сом (390 минг доллар) ни ташкил қилган.

Ҳарбий прокуратура томонидан Жиноят кодексининг қатор моддалари билан фирибгарлик, ишончга топширилган мулкни ўзлаштириш бўйича бир қатор жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.