Қочқиндаги президент Қурманбек Бакиевнинг келини Айжан Кененбаева Беларус президенти Александр Лукашенконинг «ҳимояси» эвазига унга пора бергани ҳақидаги маълумотга раддия берди.
BYPOL’нинг суриштируви
Аввалроқ Беларуснинг BYPOL хавфсизлик кучлари иттифоқи Лукашенкога пора берганлар бўйича суриштирувини эълон қилган. Уларнинг маълумотига кўра, Қирғизистон ҳокимиятдан қулатилган президентнинг ўғли Максим Бакиевнинг турмуш ўртоғи Айжан Кененбаева Беларусда «ҳимоя ва яшириш» эвазига камида 1,6 млн доллар пора берган. Бу билан у Лукошенкога пора берганлар рўйхатида иккинчи ўринни эгаллаган.
BYPOL’нинг маълумоти бўйича, Кененбаева Лукашенкога умумий қиймати 1,5 миллион долларга етган Mercedes-Maybach S600 Pullman Guard М ва Harley-Davidson мотоциклини совға қилган.
«Беларусда Лукашенкога бундай “совға” бериш анчадан бери одам бўлиб қолган. Давлат билан яқин алоқадаги ёки қандайдир бир имтиёзга эга бизнес компания бўладими ёки қайсидир бир шахсларми — уларни ҳимоя қилгани учун Лукашенкога шундай қимматбаҳо ҳурмат кўрсатишади. Юқорида тилга олинган фуқаро [Кененбаева] ҳам ўшалардан бири деб тушунсак бўлади. Албатта, пора беришда унинг номинигина қўлланишган. Аслида у Қурманбек Бакиев кланининг, унинг ўғиллари билан укаларининг номидан совға қилингани айтмаса ҳам тушунарли», — деб BYPOL’нинг вакили Игорь Лобан «Азаттык»қа берган интервьюсида айтиб берди.
Кененбаева нима дейди?
Кененбаева «Вечерний Бишкек» нашрига берган интервюсида BYPOL’нинг маълумотни «ўйлаб топилган» деб атади.
«Бу маълумот менга етганда жуда ҳайрон бўлиб қолдим! Бу ерда нима деб айта оласан? Материалнинг муаллифи ишига креатив ёндашибди […] [Бу] оддийгина ахборот уруши. Афсусланарлиси муаллифнинг ижодий энергияси конструктив нарсага эмас, бутунлай бўҳтонга йўналтирилган», — деди у.
«Суриштирувнинг муаллифларини судга берасизми» деган саволга у «эҳтиёж сезмаяпман» деб жавоб берди.
Унинг айтишича, Бакиевлар Лукашенкога бир нарса совға қилиб ёки қилмаганини билмайди. У «бу мен хабардор бўлган муҳит эмас» деб таъкидлаган.
«У [Қурманбек Бакиев] мен билан ўзининг режаларини муҳокама қилмайди. Аммо мен ватанини жуда соғинаётганини биламан», — деди Кененбаева 2022-йили ёзда Қурманбек Бакиев Қирғизистонга келмоқчими деган саволга жавоб бериб.
Бакиевларнинг клани
Қурманбек Бакиев — Қирғизистоннинг қулатилган иккинчи қочқин президенти. Сиёсатчи клан бошқарувида, оила аъзолари эса рақиблари ва журналистларни ўлдириш ҳамда рейдерликда айбланган. 2010-йилнинг 7-апрелида норозиликка чиққанларга қарши қурол қўлланиб, натижада Ой уй олдидаги майдонда 80дан ортиқ одам ҳалок бўлган.
2010-йилдаги тўнтаришдан кейин Бакиев оиласи билан Белорусга қочган. У ерга боргандан кейин аввал «Плавно» президент қароргоҳида яшаган, кейин Минскдаги «Дрозди» элита туманига кўчган.
Суд 2013-йили Қурманбек Бакиевни сиртдан 30 йилга озодликдан маҳрум қилган, у унинг 25 йилини кучайтирилган тартиблаги колонияда ўташи керак. Қирғизистоннинг ҳукумати уни ўтказиб беришни бир неча бор сўраган, аммо Белоруссиянинг президенти рад қилиб келади.
Бакиевнинг катта ўғли Марат Беларусдаги Раубичи деган элитали қишлоқда яшайди. Иккинчи фарзанди Максим эса Англиядаги Суррей графлигида, беш млн долларлик саройда яшайди.
Бакиев билан бирга қочган собиқ бош вазир Данияр Усонов ҳам бадавлат яшайди. У Белорус миллий биотехнология корпорациясини (БМБК) бошқаради. «Кошт Урада»нинг суриштирувига кўра, айнан шу компания орқали Белоруснинг давлат бюджетидан пуллар чиқарилади.