COVID-19: Охирги суткада уч нафар бемор вафот этиб, 36 янги ҳолат қайд этилди

283

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, ўтган кун давомида мамлакатда COVID-19 билан касалланган уч нафар бемор вафот этди.

Вазирлик маълумотларига кўра, пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда коронавирус юқтирган жами 2773 нафар киши вафот этган.

Шу билан бирга юқтиришнинг 36 янги ҳолати қайд этилди.

  • Бишкек - 19;
  • Чуй вилояти - 11 та;
  • Ўш вилояти – 3 та;
  • Иссиқкўл вилояти – 3 та.

Ўш, Норин, Талас, Жалолобод ва Боткен вилоятларида COVID-19 инфекциясининг янги ҳолатлари аниқланмаган.

Шу билан, COVID-19 пандемияси бошлангандан бери Қирғизистонда касалга чалинганларнинг умумий сони 184 027га етди. .

Вазирлик шунингдек, касалликдан 40 бемор тузалиб, касалхоналардан чиқарилганини билдирди. Мамлакат бўйича жами 179080 киши вирусдан тузалди.

Ҳозирда 321 нафар бемор касалхоналарда, 367 нафар киши эса уй шароитида даволанмоқда.