Бош прокуратура Белорусдан Бакиевларни қайтаришни яна талаб қилди

546

Қирғизистон ҳукумати Белоруссиядан ҳокимиятдан ағдарилган президент Курманбек Бакиев ва унинг укаси Жанишни Қирғизистонга қайтаришни яна талаб қилди. Февралнинг ўрталарида Бишкек гарнизони Ҳарбий суди уларни сиртдан қамоқ жазосига ҳукм қилганди.

Бош прокуратура Қурманбек ва Жаниш Бакиевларни қайтаришни талаб қилиши ҳақидаги ўз қарорини Бишкек гарнизони Ҳарбий судининг Бакиевларга чиқарилган ҳукмни жорий қилиш фармойиши билан изоҳлади.

Маҳкама собиқ президентни 24 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган. Унинг укаси, Жаниш Бакиевни эса бир умрлик қамоқ жазоси билан жазолаганди.

Ҳукм чиқарилишига президент маъмурияти собиқ бошчиси Медет Садирқуловнинг ўлими сабаб бўлганди. Маҳкама ака-ука Бакиевларни унинг ўлимига алоқадор деб топганди.

Қурманбек Бакиев икки ҳолат бўйича ўз хизмат ваколатларини суистеъмол қилган деб топилганди.

Ҳар иккала жиноят учун ҳокимиятдан қувилган президент мол-мулкини мусодара қилиш ва 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Унинг кучайтирилган режимдаги қамоқда сақланиш муддати жами бўлиб 24 йилни ташкил қилган.

Жаниш Бакиев маҳкама тарафидан қуйидаги жиноятларда айбдор деб топилганди:

• Қотиллик;
• Зўрлаш;
• Одам ўғирлаш;
• Жиноий тўдаларни ташкил қилиш;
• Марҳум танасини устидан таҳқирлаш.

Оғир ва ўта оғир жиноят содир этгани учун, суд Жаниш Бакиевни «генерал-лейтенант» ҳарбий унвонидан маҳрум қилган.
Булорус элчилигидан изоҳ олишнинг имкони бўлмади.

Ҳуқуқшунос Кубаничбек Ташбалтаев Бакиевларга ҳукм чиқарилгандан сўнг ҳам Белоруссия уларни Қирғизистонга топширмайди, деб ҳисоблайди.

«Айблов ҳукми чиқарилгандан сўнг, ҳеч қачон экстрадиция қилиш масаласи кўтарилмайди», –дейди Ташбалтаев.

Ҳуқуқшунос экстрадиция масаласини кўтаришдан аввал қуйидаги факторлар қаралишини айтади:

• Маҳкаманинг жиноят ишини қарашда холислиги;
• Прокурорнинг қўйган айбловларининг объктивлиги;
• Давлатда инсон ҳуқуқларининг бузилиши;
• Қирғизистоннинг у ёки бу халқаро пактга қўшилганлиги:

«Давлат ўз қонун чиқариш тизимини халқаро нормаларга мосламас экан, бериш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас», – дейди Ташбалтаев.

Курманбек ҳамда Жаниш Бакиевлар 2010 йилги инқилобдан сўнг қидирувга берилган.

Мамлакатдан қочгандан сўнг Қурманбек Бакиев Белоруссиядан қўним топган ва у ернинг фуқоролигини олган.

Президент укасининг қаердалиги яқин вақтларгача мавҳум қолаётган эди, бироқ 2012 йилнинг августида у ҳам Белоруссияда экани аниқланди.

Белорус ҳукумати Бакиевларни Қирғизистонга беришдан бош тортиб келади.