Минкаб ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотларнинг нархини тартибга солишни кўзлайди

388
Ўш бозори. Сурат: Найзабек Мукамбетов

Министрлар кабинети «Ижтимоий томондан муҳим товарларнинг айрим турларига бўлган нархларни давлат изга солиши ҳақидаги» қарор лойиҳасини 18-октябрда жамоатчилик муҳокамасига чиқарди. Лойиҳани Иқтисод ва молия вазирлиги таклиф қилган.

Унга кўра, қуйидаги товарларнинг нархи бир ойда 20%га қимматлаган вақтда назорат қилиниб. Изга солинади:

  • 1-навдаги буғдой уни;
  • 1-навдаги ундан қилинган нон;
  • 2,5-3,2% ёғли сут;
  • ўсимлик ёғи;
  • 72,5% ёғли қаймоқлар;
  • гўшт (мол ва қўй гўшти);
  • шакар;
  • оқ гуруч;
  • макарон маҳсулотлари;
  • тухум;
  • кўмир;
  • Аи-80 ва Аи-92 русумидаги бензин, дизел ёқилғиси;
  • суюлтирилган газ;
  • минерал ўғитлар;
  • озуқа (ем-хашак).

12-октябрда Министрлар кабинети куз-қиш мавсумида кўмирнинг нархини назорат қилиш қарорини қабул қилган. Унга кўра, кўмирнинг бир тоннаси 1 250 сомдан 1 330 сомгача деб белгиланиб, 90 кунлик муддат киритилган.

Қирғизистонда нархларнинг кескин қимматлаши 2020-йилнинг баҳор ойларида бошланган. Шунда қирғиз ҳукумати эпидемиологик вазият сабаб ижтимоий томондан муҳим товарларнинг нархини вақтинча назорат қилишни топширган.

Муаллиф: Найзабек Мукамбетов