Парламент сайлови: МСКга 20 сиёсий партиянинг ҳужжатлари келиб тушди

370
Иллюстратив сурат

Марказий сайлов комиссияси 18-октябрь соат 18:00да парламент сайловига қатнашувчи партияларнинг ҳужжатларини қабул қилишни тўхтатди.

Бунгача МСК 23 партия номзодларнинг рўйхатини тасдиқлаганини маълум қилган эди. уларнинг орасидан 20 партия ҳужжатларини тўлиқ топширди.

Муассасанинг матбуот хизмати «Клооп»га хабар қилишича, «Жашасын Кыргызстан» партияси ҳужжатларини тўлиқ топширмаган, «Ак Асаба» партияси ҳужжатларини кеч топширди. Бундан ташқари, «Кыргызстандын жаштар прогрессивдүү партиясы» МСКга келмаган.

Энди қуйидаги партиялар парламент сайловига қатнашишни давом эттиради:

  • «Улуттар Биримдиги»;
  • «Ишеним»;
  • «Альянс»;
  • «Жашилдар партияси»;
  • «Киргизстандин Бириктируучу патриоттук партиясу»;
  • «Ата Мекен»;
  • «Ийман Нуру»;
  • «Эл умуту»;
  • «Азаттик»;
  • «Интимак»;
  • «Кучтуу регион»;
  • «Бутун Киргизстан»;
  • «Аруузат – Эл Куту»;
  • «Ата-Журт Киргизстан»;
  • «Мекенчил Эл»;
  • «Ордо»;
  • «Багит» либерал-демократик партияси;
  • «Улуу-Журт»;
  • «Легалайз»;
  • «Социал Демократлар».

Шунингдек, Жогорку Кенешга сайловга бир мандатли округлардан қатнашадиган номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилишни 13-октябрда якунлаган. Сайловга бир мандатли округлардан 381 номзод қатнашишини билдирган — ундан 31 аёл номзодлар. Бугунги кунда МСК унинг 80 тасини рўйхатдан ўтказди.

Қирғизистонда парламент сайлови 28-ноябрга белгиланган. Жогорку Кенеш депутатларини сайлаш янги Конституцияга мувофиқ аралаш система билан ўтади — 54 депутат партия рўйхатида, 36 депутат бир мандатли округ билан. Партиядаги номзодлар «очиқ рўйхат» билан сайланади.