«Камазнинг устида». Алмаз Мамбетов Ўшнинг идора етакчилари билан шаҳарни айланди

404
Сурат: Ўш мэрияси

Ўш шаҳар мэри Алмаз Мамбетов 18-октябрда вице-мэрлар ва муниципал ишхоналарнинг етакчилари билан биргаликда оғир юк ташувчи машинада кўчма йиғин ўтказди.

Мэриянинг матбуот хизмати хабар қилишича, мэр жамоат транспортининг тўхташ тартибини, бекатларни, шаҳар йўлларини, тротуарлар ва шаҳар четидаги кўчаларнинг ҳолатини текширди. Тегишли етакчиларга «топшириқларни берди».

Сурат: Ўш мэрияси

Йиғин якунида Мамбетов Ўш шаҳрининг марказий бозорига бориб, Райимбеков кўчасидаги савдогарлар билан учрашди. Шаҳар раҳбари бу ерда тегишли органларга ва хизмат етакчиларига ёйма бозорларни тартибга солишни, савдогарлар учун шароитлар яратиб, уларга мос ерларни топишни буюрган.

Бу ҳаракат фейсбук фойдаланувчиларнинг орасида қизғин муҳокама қилинди. Айримлар мэрнинг бу ишини «пиар» деб атаб, «мэр ўзи ёлғиз ҳеч кимга билдирмай пиёда юриб текширса бўларди» дейишди.

«Кимнинг идеяси бўлса ҳам баракалла. Ўшда янгилик қилмоқчи бўлган кўринади, янги мэриянинг раҳбарлари. Бу жамоа, бундай усул билан шаҳар ҳеч қандай ривожланиш йўлига тушмайди», — деб фикр ёзди фойдаланувчиларнинг бири.

Бунгача мэр Мамбетов 13-октябрда журналистлар ва фаоллар билан йиғин ўтказган. Унда журналистлар ва фаоллар шаҳардаги йўлларнинг ҳолати ночорлигини, пиёдалар ўтиш жойларидаги чизиқлар ўчиб, тротуарлар йўқ бўлиб кетганини айтиб мэрияни танқид қилган.

Мамбетов эса бу масала бўйича яқин орада ишхона етакчилари билан оғир юк ташувчи машинада йиғин ўтказишни режалаштираётганини, 2022-йилни «Тротуар қуриш йили» деб эълон қилиш кераклигини айтган.