Афв қилиш бўйича комиссиянинг масъул котиби пора олиш вақтида қўлга олинди

356
Сурат: МХДҚ

Президент маъмуриятининг афв қилиш бўйича комиссиясининг масъул котиби «А.Т.Б.» пора олаётган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 19-октябрда билдирди.

Маълумотга кўра, гумондор «лавозимидан фойдаланиб» судланган фуқарони афв қилинувчи одамларнинг рўйхатига киритиш учун ундан 170 минг сом талаб қилган.

Амалдор МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киритилди. Тергов давом этмоқда.

Президентнинг сайтида афв этиш бўйича комиссиясининг масъул котиби Таалайбек Апенов экани кўрсатилган.

Апенов бу лавозимга шу йилнинг май ойида тайинланган. Юстиция вазирлигининг базасидаги маълумотга таянсак, у «Гарант АТБ Компани» МЧЖга эгалик қилади.

У мазкур хизматда ишлаганда «Миллий энергохолдинг» компаниясининг собиқ раиси Айбек Калиев билан «Электр станциялари» давлат ишхонасининг собиқ директори Салайдин Авазовга афв берилган. Улар Бишкек иссиқлик электр марказини модернизациялашдаги «Коррупция» бўйича айбдор деб топилган эди.